icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти АҚШ Президенти маслаҳатчиси ўринбосарини қабул қилди

09.11.2017

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 9 ноябрь куни "Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик" мавзуидаги халқаро конференцияда иштирок этиш учун мамлакатимизга келган нуфузли делегацияга бошчилик қилаётган АҚШ Президенти маслаҳатчиси ўринбосари, Миллий хавфсизлик кенгашининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича катта директори Лиза Кёртисни қабул қилди. 

Давлатимиз раҳбари меҳмонни самимий қутлар экан, ҳозирги вақтда Ўзбекистон – Америка мулоқоти амалий ҳамкорлик руҳида барқарор ривожланиб бораётганини қайд этди. Сентябрь ойида Ўзбекистон делегациясининг АҚШга сафари ҳамда АҚШ Президенти Дональд Трамп ва Америка бизнес доиралари вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувлар якунлари томонларнинг ўзаро ҳамкорликни, аввало, савдо-иқтисодий ва сармоявий соҳалардаги алоқаларни амалий жиҳатдан кенгайтириш ва мустаҳкамлаш бўйича интилишлари қатъий эканини намойиш қилди. 

Қайд этилганидек, қатор муҳим халқаро муаммолар ечими, глобал хавф ва таҳдидларга қарши курашиш масалаларига ёндашувларнинг мос ва муштарак экани ушбу долзарб йўналишлардаги ўзаро ҳамкорликни сезиларли равишда мустаҳкамлаш имконини бермоқда. 

Учрашувда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш мақсадида Афғонистон ва бутун минтақадаги вазият бўйича фикр алмашилди. 

Томонлар Марказий Осиё тенг ҳуқуқли ва ўзаро ҳамкорлик ҳудуди бўлиб қолишидан манфаатдор эканини таъкидлади. Шу маънода, Ўзбекистон раҳбариятининг яхши қўшничилик алоқаларини кенгайтириш ва минтақа мамлакатлари ўртасида ўзаро ишончни мустаҳкамлашга қаратилган ташаббуслари ва амалий қадамлари муҳим аҳамиятга эга экани қайд этилди. 

Лиза Кёртис АҚШ раҳбарияти Ўзбекистоннинг минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлашда тутган ўрнини юксак қадрлашини таъкидлади. Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистон билан узоқ истиқболга мўлжалланган муносабатларни янги босқичга кўтаришдан манфаатдор эканини қайд этди.

 

 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo