
15.12.2016
Мамлакатимизда 2016 йил 4 декабрь куни бўлиб ўтган сайловда Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайлангани муносабати билан хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, хорижий мамлакатларнинг таниқли жамоат арбобларидан самимий тилаклар билдирилган қутловлар келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига
Жаноб Президент!
Франция халқи ва шахсан ўз номимдан Сизни Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганингиз билан табриклаб, давлат раҳбари сифатида масъулиятли фаолиятингизда ва мамлакатда кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишда улкан муваффақиятлар тилайман.
Шу муносабат билан давлатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик даражасига эътибор қаратишни истардим. Яқинда ўтган вазирлар учрашувлари бунинг ёрқин тасдиғидир. Муносабатларимиз, жумладан, иқтисодиётнинг икки давлат корхоналари учун катта имкониятлар яратадиган турли соҳаларида янада ривожланишига ишонаман.
Сизни минтақада барқарорликни сақлаш, иқтисодий, ижтимоий ва гуманитар ривожланишга қаратилган ташаббусларингизни ҳаётга татбиқ этишда Франция қўллаб-қувватлашини таъкидламоқчиман.
Жаноб Президент, самимий ҳурматимни қабул қилгайсиз.
Франсуа Олланд,
Франция Республикаси Президенти
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига
Жаноби Олийлари!
Ҳиндистон ҳукумати ва халқи номидан Сизнинг 2016 йил 4 декабрда бўлиб ўтган Президент сайловида ғалаба қозонганингиз билан самимий табриклайман.
Ҳиндистон билан Ўзбекистонни мустаҳкам тарихий ва маданий алоқалар боғлаб туради ва биз буни юксак қадрлаймиз. Яқинда икки томонлама алоқаларимиз биргаликдаги манфаатларимиз ва устувор мақсадларимизни ифода этадиган стратегик шериклик даражасига кўтарилди. Сиз, Жаноби Олийлари билан барча соҳаларда ўзаро манфаатли икки томонлама шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш учун ҳамкорликда ишлашга умид қиламан.
2015 йилнинг июль ва шу йил июнь ойида гўзал Ўзбекистонга ташрифим давомидаги учрашувларимизни мамнуният билан эслайман.
Жаноби Олийлари, Сизга бўлган юксак ҳурматимни қабул қилгайсиз.
Нарендра Моди,
Ҳиндистон Республикаси Бош вазири
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига
Жаноби Олийлари!
Қатар Давлати ва шахсан ўз номимдан Сизни Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганингиз билан чил дилдан самимий муборакбод этиш менга катта мамнуният бағишлайди.
Фурсатдан фойдаланиб, Сиз, Жаноби Олийларига тинчлик-омонлик, қардош Ўзбекистон халқига янада фаровонлик ва тараққиёт тилайман. Давлатларимиз ўртасидаги ўзаро муносабатларни янада мустаҳкамлашдан манфаатдор эканимизни таъкидлаймиз.
Юксак эҳтиром билан,
Тамим бин Ҳамад Ол Соний,
Қатар Давлати Амири
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига
Жаноби Олийлари!
Сиз, Жаноби Олийларини Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганингиз муносабати билан самимий қутлаб, мамлакатингиз барқарорлиги ва фаровонлиги йўлидаги фаолиятингизда муваффақиятлар тилаш менга мамнуният бахш этади.
Мамлакатингизда бўлиб ўтган сайлов ва мазкур тадбирда сайловчиларнинг фаол иштироки Ўзбекистон халқининг буюк келажак сари интилишига ёрқин мисол бўла олади.
Аминманки, 1992 йил январь ойида ўрнатилган – 25 йиллик тарихга эга дипломатик муносабатларимиз ҳамда халқларимизни боғлаб турувчи узоқ муддатли дўстона алоқаларимиз Сизнинг оқилона раҳбарлигингизда янада ривожланиб бораверади.
Ушбу фурсатдан фойдаланиб, Сиз, Жаноби Олийларига мустаҳкам соғлик ва масъулиятли фаолиятингизда зафарлар, Ўзбекистон халқига Сизнинг одилона раҳнамолигингизда тинчлик-тотувлик ва равнақ тилаб қоламан.
Абдулфаттоҳ ас-Сиси,
Миср Араб Республикаси Президенти
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига
Сизни Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришганингиз билан чил дилдан табриклайман.
Сизга энг самимий истакларимни йўллайман, Ўзбекистон халқига тинчлик, хотиржамлик ва фаровонлик тилайман.
Ҳурмат билан,
Карл XVI Густав,
Швеция Қироли
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига
Муҳтарам Президент Жаноблари!
Сизни Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганингиз билан муборакбод этиб, Ўзбекистон халқи фаровонлиги йўлидаги фаолиятингизга муваффақиятлар тилайман. Шу муносабат билан Сизни Европа ва Марказий Осиё ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришга хизмат қиладиган ўзаро ҳамкорлигимизни, хусусан, иқтисодиёт ва транспорт соҳаларида икки томонлама муносабатларни кенгайтириш ва чуқурлаштириш учун Руминия тайёрлигига ишонтираман.
Муҳтарам жаноб Президент, Сизга бўлган юксак эҳтиромимни қабул қилгайсиз.
Клаус-Вернер Йоханнис,
Руминия Президенти
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига
Жаноби Олийлари!
Сиз, Жаноби Олийларини Исроил халқи ва шахсан ўз номимдан Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганингиз билан самимий муборакбод этишга рухсат бергайсиз.
Сизга ушбу масъулиятли вазифани бажаришда улкан муваффақиятлар тилайман ва Ўзбекистон билан Исроил ўртасидаги дўстона муносабатлар ва ҳамкорлик янада мустаҳкамланишига ишонаман.
Жаноби Олийлари, Сизга бўлган юксак ҳурматимни қабул қилгайсиз.
Эҳтиром билан,
Реувен Ривлин,
Исроил Давлати Президенти
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига
Муҳтарам Шавкат Миромонович!
Сизни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ишончли ғалаба қозонганингиз билан чин дилдан табриклайман.
Президент лавозимидаги фаолиятингиз Ўзбекистоннинг янада ривожланиши ва тараққий этишида янги босқични бошлаб беради, халқларимиз ва давлатларимиз фаровонлиги йўлида Грузия – Ўзбекистон муносабатларига янги суръат бағишлайди, деб ишонаман.
Фурсатдан фойдаланиб, менга йўллаган табригингиз ва самимий тилакларингиз учун миннатдорлик билдираман.
Ҳурматли Шавкат Миромонович, Сизга мустаҳкам соғлик, юксак ва масъулиятли давлат лавозимидаги фаолиятингизга зафарлар тилайман.
Эҳтиром билан,
Георгий Квирикашвили,
Грузия Бош вазири
Шунингдек, қуйидагилар ўз қутловларини йўллаган:
Қатар Давлати Амирининг ўринбосари – Абдуллоҳ бин Ҳамад Ол Соний
Қатар Давлати Бош вазири, ички ишлар вазири – Абдуллоҳ бин Носир бин Халифа Ол Соний
Қирғизистон Республикаси Бош вазири – Сооронбай Жээнбеков
Япония Бош вазири ўринбосари, молия вазири, парламентдаги Ўзбекистон билан дўстлик лигаси раиси – Таро Асо
Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби – Юсуф Ал-Усаймин
Ислом тараққиёт банки президенти – Бандар Ҳажар
ЕХҲТ Парламент ассамблеяси раиси – Кристин Муттонен
Миграция бўйича халқаро ташкилот бош директори – Ульям Лейси Свинг
Хитой миллий нефтгаз корпорацияси директорлар кенгаши раиси – Ван Илинь
"Мицубиши Корпорейшн” компанияси президенти ва бош ижрочи директори – Такехико Какиучи
“Фужицу” компанияси президенти – Тацуя Танака
“Поско ДЭУ” компанияси президенти – Ким Ёнг Санг
“Риетер холдинг” компанияси ижрочи директори – Норберт Клаппер
“Ван де Виль” компанияси бош ижрочи директори – Чарльз Бодуин
Васеда университети президенти – Каору Камата
Тошкент ва Ўзбекистон митрополити, Ўрта Осиё митрополит округи раҳбари – Викентий
БМТнинг Ўзбекистондаги доимий мувофиқлаштирувчиси – Стефан Приснер
Қутловлар келиши давом этмоқда.