icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Қозоғистон Президенти билан телефон орқали мулоқот

05.12.2016

Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев билан Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев ўртасида Қозоғистон томонининг ташаббуси билан 2016 йил 5 декабрь куни телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

Қозоғистон раҳбари Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайлангани билан самимий табриклади ва давлат раҳбари сифатидаги масъулиятли фаолиятида улкан муваффақиятлар тилади. 

Мулоқот чоғида томонлар Ўзбекистон – Қозоғистон муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари ҳақида фикр алмашдилар. Икки мамлакатнинг турли вазирлик ва идоралари ўртасидаги алоқаларга, хўжалик субъектларининг самарали ҳамкорлиги, шунингдек, минтақалараро алоқалар жадал ривожланиб бораётганига алоҳида эътибор қаратилди. 

Давлат раҳбарлари ўзаро муносабатларнинг барча жиҳатлари ва минтақавий ҳамда халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳамкорликни изчил давом эттиришга келишиб олдилар. 

Суҳбат мамлакатларимиз раҳбарларига хос самимий ва дўстона руҳда ўтди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo