icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

03.11.2017

Жаноби Олийлари! 

Хитой Халқ Республикаси Коммунистик партиясининг 19-съезди муваффақиятли якунлангани ва Хитой Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси Бош котиби лавозимига қайта сайланганим муносабати билан табриклаб йўллаган мактубингиз учун самимий миннатдорлик билдираман. 

Сўнгги йилларда биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан Хитой – Ўзбекистон муносабатлари жадал фаоллашгани ва самимийлик, ишонч ва ўзаро манфаатдорликка асосланган ҳар томонлама стратегик шериклик даражасига кўтарилганидан мамнунман. Мамлакатларимиз олий даражадаги мустаҳкам алоқалар тарафдоридир, сиёсий ишонч асосида «Бир макон, бир йўл» лойиҳаси доирасида яқиндан ҳамкорлик қилиб келмоқда, қатор йирик қўшма лойиҳаларни амалга оширмоқда. Бу эса халқларимизга бирдек фойда келтирмоқда. Жорий йилнинг май ва июнь ойларида Сиз билан Пекин ва Остона шаҳарларида икки марта учрашдик. Бунинг натижасида икки томонлама муносабатлар ва барча соҳалардаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш бўйича салмоқли келишувларга эришилди. 

Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик алоқаларини ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқдаман. Бундан буён ҳам Сиз билан биргаликда ўзаро муносабатларимизни Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги кўп асрлик дўстлик руҳида ривожлантириш, янги тарихий даврда халқларимиз ва бутун инсоният фаровонлиги йўлида барқарор ва узоқ истиқболга мўлжалланган тараққиётга эришиш учун янги имкониятларни ишга солишга тайёрман! 


Си Цзиньпин,
Хитой Халқ Республикаси
Коммунистик партияси
Марказий Қўмитаси Бош котиби

 


 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo