icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Кўприксозлик янада ривожланади

28.10.2017

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Кичик халқа йўли ва Фарғона йўли кўчалари кесишган жойда қурилган йўл ўтказгични бориб кўрди. 

Илгари пойтахтимизнинг марказидан Фарғона йўлига чиқиш ёки аксинча бу йўлдан марказга келиш учун транспорт воситалари ортиқча бир неча километр юришга мажбур бўларди. Давлатимиз раҳбари 25 март куни бу ерда бўлиб, йўл ўтказгични реконструкция қилиш ва унинг бир қисмини янгидан қуриш бўйича топшириқлар берган эди. Яқинда ушбу кўприкнинг фойдаланишга топширилгани ҳайдовчиларга катта қулайлик яратди, ҳаракат хавфсизлигини таъминлади. 

Йўл ўтказгичнинг эни 30, узунлиги 346 метр бўлган қисми реконструкция қилинди. Эни 22, узунлиги 281 метр бўлган қисми янгидан барпо этилди. Икки томонида пиёдалар йўлакчалари қурилди. 

Президентимиз ушбу йўл ўтказгич одамларга қанчалик манзур бўлгани, транспорт ҳаракати ва хавфсизлигига қандай таъсир кўрсатгани билан қизиқди. Бундай кўприкларни пойтахтимизнинг бошқа жойларида ҳам қуриш, бунда аввало, хавфсизлик талабларига риоя этиш зарурлигини таъкидлади. Кўприк атрофини ободонлаштириш, пойтахтимиз қиёфасига мос замонавий бинолар қуриш бўйича кўрсатмалар берди. Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида кўприксозлик бўйича кадрлар тайёрлаш масаласига эътибор қаратилди. 



 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo