icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Электр энергияси ва табиий газ истеъмолида қонунийлик таъминланмоқда

13.10.2017

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 13 октябрь куни саноат ва ижтимоий соҳа объектлари, аҳолини табиий газ, электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш, бу борадаги қарздорликни бартараф этиш, ушбу йўналишдаги амалий чора-тадбирларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Ушбу масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси раҳбарияти ва тегишли мутасаддилар ҳисоботи тингланди. 

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Республика Бош прокурори, “Ўзбекэнерго”, “Ўзтрансгаз” компаниялари раҳбарлари, мутасадди идоралар вакиллари иштирок этди. 

Асосий эътибор, аввало, аҳоли, ишлаб чиқариш объектлари, ижтимоий муассасаларни табиий газ, электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш, бу борадаги тўловларнинг амалга оширилиши, бугунги ҳолат ва муаммоларга қаратилди. 

Маълумки, “Ўзбекэнерго” ва “Ўзтрансгаз” компаниялари фаолиятидаги хато ва камчиликлар, тўлов интизомини мустаҳкамлаш, энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланишнинг олдини олиш, дебитор қарздорликни камайтириш билан боғлиқ муаммолар тармоқ зиммасидаги вазифаларни изчил бажариш, қўйилган мақсадларга эришишга тўсқинлик қилар эди. Шартномавий мажбуриятларни бажармаган истеъмолчиларга нисбатан таъсирчан чоралар кўрилмагани, ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш ишлари оқсагани қарздорликларнинг кескин ортиши, талон-тарожликлар ва истеъмол қилинган энергия ресурслари учун тўловлардан бўйин товлаш ҳолатлари кўпайишига олиб келаётган эди. 

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 29 майдаги “Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан соҳадаги ишлар тубдан такомиллаштирилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузурида Мажбурий ижро бюроси ташкил этилди. 

Бюронинг асосий вазифалари фойдаланилган энергия ресурслари учун қарздорликни кескин камайтириш, электр энергияси ва табиий газ тармоқларига ноқонуний уланишларнинг олдини олиш, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг сўзсиз ижросини таъминлашдан иборат. Фармон асосида Адлия вазирлиги ҳузурида фаолият юритган Суд департаментининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган вазифа ва ваколатлари Бюрога ўтказилди. Эндиликда суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш Бюронинг давлат ижрочилари томонидан амалга оширилмоқда. 

Президентимиз ташаббуси билан олиб борилаётган изчил ислоҳотлар, Мажбурий ижро бюросининг фаолияти натижасида жорий йилнинг июнь-сентябрь ойларида 5 триллион 400 миллиард сўм қарздорлик ундирилди. Унинг 3 триллион 400 миллиард сўми электр энергияси, 2 триллион сўми табиий газ ҳисобига тўғри келади. 

Жисмоний ва юридик шахслар билан олиб борилаётган тушунтириш-тарғибот ишлари бундай натижаларга эришиш имконини бермоқда. Ўтган даврда давлат бюджетига 171 миллиард сўм зарар етказиши мумкин бўлган 182 жиноий ҳолат аниқланган ва уларга нисбатан тегишли чоралар қўлланилган. 

Аммо соҳада ўз ечимини кутаётган муаммолар ҳали кўп. “Ўзбекэнерго” ва “Ўзтрансгаз” тизимида янгиликка интилишнинг етишмаслиги, ўзибўларчилик ва талон-тарожлик ҳолатлари мавжудлиги, афсуски, ҳамон бу соҳада муаммолар сақланиб қолишига сабаб бўлмоқда. 

Шавкат Мирзиёев куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнида айрим соҳалар раҳбарларининг ишга совуққон муносабати, ҳамон учраётган эскича қарашлар мамлакатимиз тараққиёти ва аҳоли фаровонлигига салбий таъсир кўрсатишини инобатга олиб, бундай ҳолатларга ўз вақтида тегишли чоралар кўриш, ишни ташкил этишда янгича ёндашувларни ҳаётга татбиқ этиб бориш вақти келганини таъкидлади. 

Танқидий таҳлил руҳида ўтган йиғилишда Мажбурий ижро бюроси фаолияти, қарздорликларни ундириш, ҳуқуқбузурликларни фош этиш, суд ҳужжатлари ижросини таъминлаш, ташкилий-ҳуқуқий тадбирлар билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди. 

Давлатимиз раҳбари йиғилишда Мажбурий ижро бюроси фаолиятини янада такомиллаштириш, соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жалб этиш, саноат тармоқлари мутасаддилари, маҳалла фаоллари билан ҳамкорликни кенгайтириш каби муҳим вазифалар бўйича топшириқлар берди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo