
Ўзбекистон Президенти Афғонистон Президенти билан учрашди
10.09.2017

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Ашраф Ғани билан учрашди.
Учрашувда мамлакатларимиз ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт коммуникациялари, маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни янада ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар муҳокама қилинди.