icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Президент тежамкор иссиқхоналарни кўпайтириш бўйича топшириқ берди

13.12.2018

Президент Шавкат Мирзиёев Муборак туманидаги замонавий иссиқхона билан танишди.

Чўл ҳудудида жойлашган туманда бундай иссиқхона бўлиши жудаям муҳим. Чунки сифатли сабзавотларга эҳтиёж бор, сув эса танқис. 

Тадиркор Қобилжон Ғуломов кам имкониятдан фойдаланиш йўлини топди. 2016 йили «Муборак  иссиқлик электр маркази» акциядорлик жамияти ёнидаги ташландиқ ҳудуддан 2 гектар ер олиб иссиқхона барпо этди. Ёмғир тўпланадиган 800-1000 тонналик ҳовузлар қурди. Иссиқхонадаги сабзавотлар томчилатиб суғорилади. 

Яна бир самарали томони, иссиқхона «Муборак иссиқлик электр маркази»да ҳосил бўладиган иссиқ сув орқали қиздирилади. Электр маркази учун совуқ сув керак. Шу боис иссиқхонада бу сув айлантирилиб, совугач қувурлар орқали иссиқлик корхонасига қайтарилади. Бундан иккала томон ҳам ютади.

Бундай тежамкорлик эвазига натижа кутилганидан ҳам яхши бўлди. Тадбиркор яна 7 гектар ерда иссиқхона қурди. У иссқхонада етиштирилаётган помидор, бодринг каби маҳсулотларнинг асосий қисмини экспорт қилиб, катта фойда олишни чамалаяпти.

Айни пайтда иссиқхонада қарийб юз киши меҳнат қилмоқда. Келгусида иссқхонани янада кенгайтириб, иш ўринларини кўпайтириш режалаштирилган.

Умуман, туман бўйича 60 тадбиркорга шу каби иссиқхона қуриш учун 300 гектар ер ажратилган. 

Президентимиз замонавий иссиқхонани кўздан кечириб,  ишчилар билан мулоқот қилди. 

Аҳоли фаровонлигини ошириш, доимий ва мавсумий иш ўринлари очишда муҳим ўрин тутадиган бундай иссиқхоналар тармоғини янада кенгайтириш зарурлигини таъкидлади.

Шу ерда Қашқадарё вилоятида 2019-2020 йилларда иссиқхоналар ташкил этиш, Чироқчи туманида лалми майдонларда полиз экинларини кўпайтириш, аҳоли томорқаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган қатор лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.

 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo