icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Президент Қорақалпоғистонда иш ўринларини кўпайтириш бўйича топшириқлар берди

15.11.2018

Президент Шавкат Мирзиёев Қанликўл туманида бунёд этилган «Кантекс инвест» тўқимачилик корхонаси билан танишди. 

Давлатимиз раҳбарининг Қорақалпоғистон Республикасига аввалги ташрифлари чоғида Қанликўл туманига 10 миллион евро инвестиция киритиб,  йирик тўқимачилик корхонаси ташкил этиш лойиҳаси тақдим этилган эди. Ўтган вақт мобайнида корхона учун 10 гектар ер ажратилиб, бунёдкорлик ишлари бошлаб юборилди. Корхонани барпо этиш енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда тажрибали бўлган «Кантекс инвест» маъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилди. Натижада 23 миллион евро инвестиция киритилиб, яйдоқ ерда замонавий тўқимачилик фабрикаси қад ростлади. 

Айни пайтда корхонага Германия, Швейцария, Туркия ва Ҳиндистондан сўнгги русумдаги тўқимачилик дастгоҳлари келтирилган бўлиб, уларни ўрнатиш ва монтаж қилиш ишлари олиб борилмоқда. 

Лойиҳа қиймати 38,7 миллион АҚШ доллари бўлган корхонани келаси йил биринчи чорагида ишга тушириш мўлжалланмоқда. Бу ерда дастлабки босқичда йилига 11 минг тонна дунё талабларига жавоб берадиган сифатли ип-калава ишлаб чиқарилади. Навбатдаги босқичда тўқимачилик матоси тайёрлаш, 2021 йилда амалга ошириладиган сўнгги босқичда мато бўяш ва тайёр кийим-кечак ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.  

Корхона тўла қувват билан ишлай бошлагач, йилига 25 миллион АҚШ долларидан зиёд маҳсулот экспорт қилиш режалаштирилган. 

Давлатимиз раҳбари корхонанинг ишлаб чиқариш жараёнини кўздан кечирди, таъсисчилари билан суҳбатлашди. 

650 га яқин маҳаллий аҳоли иш билан таъминланадиган корхонада бугунги кунда ишчилар танлаб олиниб, шу ернинг ўзида ташкил қилинган ўқув хоналарида ўқитилмоқда, шунингдек, мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларидаги корхоналарда малака ва оширилмоқда. 

Президентимиз бундай корхоналарни ташкил этишдан асосий мақсад иш  ўринлари яратиш экани, мамлакатимизнинг чет эллардаги элчихоналари билан биргаликда технология олиб келиб, корхоналарни янада кўпайтириш зарурлигини таъкидлади.

 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo