
Хорижий мукофотлар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кенг кўламли сиёсий-иқтисодий ислоҳотларни амалга оширгани, минтақада яхши қўшничилик муҳитини яратиш ва ҳамкорликни ривожлантиришда етакчи бўлгани, халқлар ўртасида маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшгани учун хорижий давлатлар ҳамда халқаро ташкилотларнинг бир қатор орден ва фахрий унвонлари билан мукофотланган.
Қирғиз Республикаси Президентининг 2017 йил 22 ноябрдаги фармонига мувофиқ «Данакер» ордени билан
Қозоғистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 мартдаги фармонига мувофиқ «Дўстиқ» ордени билан
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Нагоя университетининг Фахрий доктори унвони ва бошқа мукофотлар билан тақдирланган.