Ўзбекистон Президенти Ўмонга жўнаб кетди
16.11.2026
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саиднинг таклифига биноан 16 ноябрь куни давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.
Ташриф дастурига мувофиқ, Масқат шаҳрида олий даражадаги музокаралар ҳамда икки давлат делегациялари ва ишбилармон доира вакиллари иштирокида бир қатор қўшма тадбирлар бўлиб ўтади.
Музокаралар якунида икки томонлама ҳужжат ва битимлар қабул қилиниши режалаштирилган.


