icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти Туркияга амалий ташрифини якунлади

11.11.2026

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга амалий ташрифининг тадбирларга бой дастури якунланди.

Давлатимиз раҳбари Анталия шаҳрида БМТ Иқлим ўзгариши тўғрисидаги Ҳадли конвенцияси томонлари конференциясининг 31-сессияси (COP31) доирасида Жаҳон етакчилари саммитида иштирок этиб, иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва бу борадаги минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича янги ташаббусларни илгари сурди.

Саммит доирасида давлатлар, халқаро ташкилотлар ва молия институтлари раҳбарлари билан қатор учрашув ва музокаралар ўтказилди. Кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш, “яшил” трансформация ва барқарор ривожланиш масалалари муҳокама қилинди.

Ташрифнинг биринчи кунида Ўзбекистон Президенти Яшил иқлим жамғармаси ижрочи директори Мафальда Дуэрте, Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассо, Жаҳон метеорология ташкилоти бош котиби Селесте Сауло, Грузия Президенти Михаил Кавелашвили ҳамда Саудия Арабистони энергетика вазири, саноат ва минерал ресурслар вазири, шаҳзода Абдулазиз бин Салмон Ол Сауд билан учрашувлар ўтказди.

Бугун эса Жаҳон банки гуруҳи президенти Ажай Банга, Финляндия Президенти Александр Стубб, Словения Президенти Наташа Пирц Мусар, Бангладеш Бош вазири Ториқ Раҳмон, БМТнинг Чўлланишга қарши кураш конвенцияси ижрочи котиби Ясмин Фуад ҳамда БМТ Тараққиёт дастури Администратори Александр Де Кроо билан музокаралар бўлиб ўтди.

Ташриф дастуридаги тадбирлар якунлангач, Президентимиз Тошкент шаҳрига жўнаб кетди. Анталия халқаро аэропортида давлатимиз раҳбари ва рафиқасини Туркиянинг расмий шахслари кузатиб қўйди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2026 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • «Ўзбекистон — 2030» стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo