icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Давлатимиз раҳбари чўлланишга қарши курашишда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади

11.11.2026

Анталия шаҳрида бўлиб ўтаётган Жаҳон иқлим саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош котибининг ўринбосари, БМТнинг Чўлланишга қарши курашиш конвенцияси ижрочи котиби Ясмин Фуад билан учрашув ўтказди.

Чўлланишга қарши курашиш, таназзулга учраган ерларни тиклаш ва иқлим ўзгариши оқибатларини бартараф этиш соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Самарали ҳамкорлик доирасида сўнгги беш йил давомида 15 та қўшма лойиҳа амалга оширилгани мамнуният билан қайд этилди.

Оролбўйи ҳудудида экологик мувозанатни тиклаш, ўрмонлар майдонини кенгайтириш ва қурғоқчил экотизимлар барқарорлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Углерод ютилишини ҳисобга олиш механизмларини такомиллаштириш ва карбон молияси маблағларини жалб этиш муҳимлиги таъкидланди.

Учрашув якунида чўлланишга қарши курашиш ва экологик барқарорликни таъминлаш соҳаларида шерикликни янада мустаҳкамлаш ҳамда қўшма ташаббусларни илгари суриш юзасидан келишувга эришилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2026 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • «Ўзбекистон — 2030» стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo