icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон ва Туркия Президентларининг телефон орқали мулоқоти тўғрисида

01.09.2017

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 сентябрь куни Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдўғон билан телефон орқали мулоқот қилди. 

Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдўғон Туркия халқи ва ўз номидан давлатимиз раҳбарини ва кўп миллатли Ўзбекистон халқини Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллиги ва муборак Қурбон ҳайити билан чин дилдан табриклади. 

Ўзбекистон Президенти самимий табрик учун чуқур миннатдорлик билдириб, барча мусулмонларнинг муборак байрами муносабати билан Туркия раҳбари ва қардош турк халқига тинчлик, фаровонлик ва тараққиёт тилади. 

Икки давлат раҳбарларининг 2016 йил ноябрь ойида Самарқанд шаҳрида ва жорий йил май ойида Пекин шаҳрида бўлиб ўтган самарали учрашувлари барча соҳаларда ўзаро муносабатларнинг янада фаоллашувида муҳим аҳамият касб этаётгани мамнуният билан таъкидланди. 

Турли даражадаги алоқалар жадаллашгани, ўзаро ишончга асосланган амалий руҳдаги сиёсий мулоқот ривожланиб бораётгани қайд этилди. 

Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик сифат жиҳатидан янги босқичда ривожланмоқда. 

Бугунги кунда ўзаро савдо-сотиқ ҳажми барқарор ошиб бораётгани кузатилмоқда. Ўзбекистон ва Туркиянинг етакчи компаниялари иштирокида замонавий юқори технологияли корхоналар ташкил этиш ва инфратузилмани модернизация қилиш бўйича истиқболли лойиҳаларни рўёбга чиқариш устида амалий ишлар олиб борилмоқда. 

Маданий-гуманитар ҳамкорлик кўлами сезиларли даражада кенгайди, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги алоқалар ривожланмоқда. 

Давлатлар раҳбарлари бўлажак олий даражадаги учрашувлар икки қардош халқ ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлаш, кенг кўламли ва ҳар томонлама Ўзбекистон-Туркия шериклигини чуқурлаштиришга хизмат қилишига ишонч билдирдилар.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo