Ўзбекистон Президенти Анталияга келди
10.11.2026
Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга амалий ташриф билан Анталия шаҳрига келди.
Халқаро аэропортда давлатимиз раҳбарини Туркий давлатлар ташкилоти Оқсоқоллар кенгаши раиси Бинали Йилдирим ва Туркиянинг расмий шахслари кутиб олди.
Эртага, 11 ноябрь куни мамлакатимиз етакчиси БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конференциясининг ялпи сессиясида иштирок этади.


