icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Давлатимиз раҳбари амалий ташриф билан Туркияда бўлади

09.11.2026

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши бўйича Ҳадли конвенцияси томонлари конференциясининг 31-сессияси (COP31) тадбирларида иштирок этиш учун 10-11 ноябрь кунлари Анталия шаҳрида бўлади.

Иқлим бўйича глобал саммитда давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ташкилотлар ва молия институтлари раҳбарлари ҳамда юқори даражадаги делегациялар иштирок этади.

Анжуман кун тартибидан БМТнинг Иқлим ўзгариши тўғрисидаги Ҳадли конвенциянинг асосий қоидаларини рўёбга чиқариш, замонавий экологик хатар ва таҳдидларга қарши курашиш ҳамда “яшил” тараққиёт мақсад ва вазифаларини илгари суриш борасида кенг кўламли халқаро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари ўрин олган.

Давлатимиз раҳбари саммитнинг ялпи сессиясида нутқ сўзлайди ҳамда қатор икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказади.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон БМТнинг Ҳадли конвенциясига 1993 йилда қўшилган. 2018 йилда мамлакатимиз Париж битимининг иштирокчисига айланди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2026 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • «Ўзбекистон — 2030» стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo