Мусакова Мария Зулфихаровнани “Келажак бунёдкори” медали билан мукофотлаш тўғрисида
27.10.2026
Ўзбекистон Республикаси Президенти ФармониМамлакатимизда кинематография соҳасини ривожлантириш, миллий кино санъатимизни жаҳон миқёсида тарғиб этишга қўшган муносиб ҳиссаси, АҚШ, Германия ва Покистон давлатларида ўтказилган нуфузли халқаро кинофестивалларда “Овозлар” ҳужжатли фильми билан муваффақиятли иштирок этиб, совринли ўринларни қўлга киритгани, ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтидор ва қобилиятларини рўёбга чиқариш, навқирон авлодни миллий қадрият ва анъаналаримизга ҳурмат руҳида тарбиялаш борасидаги ибратли фаолияти учун “Фокус” кино ва театр мактаби асосчиси, кинорежиссёр Мусакова Мария Зулфихаровна “Келажак бунёдкори” медали билан мукофотлансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.Мирзиёев


