icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Қаршида “Nasaf” бренди остида замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари йиғилмоқда

21.10.2026

Президент Шавкат Мирзиёев Қарши шаҳридаги “FM World” корхонаси фаолияти билан танишди.

Мажмуа Хитойнинг 500 та йирик хусусий корхонаси қаторига киритилган “Jiangsu World Group” корпорацияси таркибига киради.

Қиймати 20 миллион доллар бўлган лойиҳа тўлиқ хорижий инвестиция ҳисобидан молиялаштирилиб, 5 гектар майдонда жойлашган. 12 минг квадрат метр майдонда ишлаб чиқариш бинолари барпо этилган. Бу ерда 200 та иш ўрни яратилиб, ишлаб чиқаришнинг айрим жараёнлари автоматлаштирилган.

Айни пайтда корхонада “Nasaf” бренди остида беш хил русумдаги тракторлар, пахта териш машиналари ва бошқа қишлоқ хўжалиги техникалари йиғилмоқда. Тракторлар GPS, автопилот, ўғитлашни бошқариш ва масофадан назорат қилиш тизимлари билан жиҳозланган. Бу дала ишларини аниқ бажариш, ёнилғи ва бошқа ресурслар сарфини камайтиришга хизмат қилади.

Корхонада дала шароитида техникаларга хизмат кўрсатиш, носозликларни олдиндан аниқлаш ва улардан хавфсиз фойдаланиш бўйича мунтазам ўқув машғулотлари ҳам ўтказилмоқда.

Тракторларни йиғишда маҳаллийлаштириш даражаси 30 фоизни ташкил этади. Корхонанинг ўзида 138 турдаги деталь ва бутловчи қисм ишлаб чиқарилмоқда. Бутловчи қисмлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва маҳаллий корхоналар билан кооперацияни кучайтириш орқали маҳаллийлаштириш даражасини босқичма-босқич ошириш муҳимлиги қайд этилди.

Йиллик экспорт ҳажмини 50 миллион долларга етказиш, маҳсулотларнинг 30 фоизини қўшни давлатларга етказиб бериш режалаштирилган.

Президентимиз ишлаб чиқариш жараёни ва тайёр техникалар билан танишди.

– Шу пайтгача қишлоқ хўжалиги техникаларини хориждан олиб келардик. Бу эса таннархга таъсир қиларди. Қашқадарёда фермерларимизнинг ишини енгиллаштирадиган замонавий техникаларнинг ўзимизда, ўзимизнинг брендимиз остида ишлаб чиқарилиши бир пайтлар орзу эди. Маҳаллийлаштириш – қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотларимизнинг узвий давоми. Бундай ишларни изчил давом эттирамиз, – деди давлатимиз раҳбари.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2026 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • «Ўзбекистон — 2030» стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo