icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Рақамли таълим орқали ёшлар учун имкониятлар кенгайтирилади

20.10.2026

Президент Шавкат Мирзиёев рақамли таълим экотизимини ривожлантириш юзасидан тақдимот билан танишди.

Ахборот технологиялари соҳасида 2030 йилгача 300 мингта иш ўрни яратиш бўйича белгиланган мақсадга жорий йилнинг ўзида эришилди. Энди рақамли иқтисодиётнинг янги йўналишларини ривожлантириш ҳисобига 2030 йилга қадар яна 500 мингта иш ўрни яратиш вазифаси қўйилмоқда.

Бунинг учун ёшларни ўқитишдан бошлаб, касбий кўникмаларини тасдиқлаш ва ишга жойлаштиришгача бўлган жараёнларни қамраб олувчи ягона рақамли таълим экотизимини шакллантириш зарур. Тақдимотда 2030 йилгача 5,5 миллион нафар ёшни анъанавий ва масофавий шаклларда ўқитишга қаратилган ёндашувлар кўриб чиқилди.

Мактаб ўқувчилари учун “Ал-Хоразмий ворислари” ва “Беш миллион сунъий интеллект етакчилари” лойиҳаларини кенгайтириш, олий таълим муассасалари ҳамда хусусий ўқув марказлари имкониятларини бирлаштириш назарда тутилмоқда.

Давлатимиз раҳбари робототехника, компьютер ўйинларини яратиш, стартаплар ва бошқа истиқболли йўналишларда йилига 1 миллион нафар ёшни ўқитиш вазифасини қўйди. Бунинг учун миллий тренерлар корпусини шакллантириш, онлайн таълим платформалари ва қисқа муддатли рақамли курсларни тезроқ ишга тушириш, илмий тадқиқотларни ривожлантириб, уларнинг натижаларини амалиётга кенг жорий этиш зарурлиги таъкидланди.

Тақдимотда олий таълимда тайёрланаётган кадрлар малакасини технологиялар ва меҳнат бозоридаги ўзгаришларга мослаштириш масалалари ҳам кўриб чиқилди. Сунъий интеллект, микросхемаларни лойиҳалаш, дрон технологиялари ва компьютер ўйинларини ишлаб чиқиш каби йўналишларда таълимни ривожлантириш, талабаларнинг амалий лойиҳаларда иштирокини кенгайтириш таклиф этилди.

Шунингдек, информатика ўқитувчиларининг сунъий интеллект бўйича билимларини ошириш ва уларни сертификатлаш, олий таълим муассасалари талабалари учун халқаро рақамли таълим курсларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Фарғона тажрибаси асосида iOS дастурчиларини тайёрлаш марказларини ташкил этиш, хусусий таълим марказларига менторлар тайёрлаш таклифлари маъқулланди.

Илмий тадқиқот ва ишланмаларни таълим билан боғлашга ҳам эътибор қаратилди. Хусусан, ОТМларда ўрнатилган тизимлар, микроэлектроника ва буюмлар интернети бўйича мутахассислар тайёрлаш, муҳандислик ишланмалари ва тадқиқот лабораториялари фаолиятини қўллаб-қувватлаш юзасидан таклифлар билдирилди.

Ёшларнинг олган билими меҳнат бозорида ўз ўрнини топиши учун “Рақамли ёшлар” платформасини ривожлантириш режалари ҳам кўриб чиқилди. Унда таълим, кўникмалар, тил билиш даражаси ва сертификатлар ҳақидаги маълумотларни жамлаш, ёшларга мос бўш иш ўринларини таклиф қилиш ҳамда уларнинг бандлигини кузатиб бориш кўзда тутилмоқда.

Рақамли таълимга глобал технологик компанияларни кенг жалб қилиш зарурлиги қайд этилди. Ўтган йили ушбу йўналишда 22 миллион доллар грант жалб қилинган. Тизимли ҳамкорлик орқали мазкур кўрсаткични шу йил якунигача 60 миллион долларга, 2030 йилга бориб эса йилига 100 миллион долларга етказиш топширилди.

Жорий йилда жалб этиладиган грант маблағларининг ярмини рақамли таълимга, қолган ярмини малака ошириш дастурлари ҳамда чекка ҳудудларда рақамли таълим марказларини ташкил этиш, уларни сунъий интеллект, робототехника ва дастурлашни ўқитиш учун замонавий ускуналар билан жиҳозлашга йўналтирилиши белгиланди.

Президентимиз рақамли таълимда қамров билан бирга ўқитиш сифати ва унинг бандликка таъсири ҳам асосий мезон бўлиши кераклигини таъкидлади. Масъулларга белгиланган мақсадларга аниқ дастурлар орқали эришиш, ҳудудлардаги имкониятларни кенгайтириш, хусусий сектор ва халқаро ҳамкорлар билан ишлашни кучайтириш юзасидан топшириқлар берилди.

Шунингдек, Рақамли технологиялар халқаро маркази фаолиятини йўлга қўйиш ишларининг бориши юзасидан ахборот берилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2026 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • «Ўзбекистон — 2030» стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo