13.10.2026
Ўзбекистон Республикаси Президенти ФармониЎзининг юксак интеллектуал салоҳияти, профессионал маҳорати ҳамда замонавий муҳандислик соҳасидаги чуқур билим ва малакасини яққол намоён этиб, Корея Республикасининг Инчхон шаҳрида ўтказилган “FIRST Global Challenge” халқаро робототехника мусобақасида дунёнинг 190 га яқин мамлакатидан келган иқтидорли ёшлар ўртасида рекорд натижага эришиб, том маънода тарихий ғалабани қўлга киритгани ва жаҳон чемпиони деган улкан шарафли номга сазовор бўлгани, шу тариқа Янги Ўзбекистоннинг халқаро обрў-эътибори ва нуфузини оширишга муносиб ҳисса қўшгани, ёш авлодни илм-фан, илғор технологиялар, ихтиро ва инновацияларга кенг жалб этиш, уларнинг қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ғурур туйғуларини камол топтириш борасида алоҳида намуна кўрсатиб келаётгани учун қуйидагилар мукофотлансин:
“Содиқ хизматлари учун” медали билан
Бўтахонов Зиёдулла Зойиржон ўғли - Робототехника бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийси
“Келажак бунёдкори” медали билан
Саломов Иброхим Уктамович - Робототехника бўйича Ўзбекистон терма жамоаси сардори
Абдужабборов Абдуллох Абдуғофур ўғли - Робототехника бўйича Ўзбекистон терма жамоаси техник мураббийси
Акбаров Шохрухбек Аъзамжон ўғли - Робототехника бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси
Косимов Акбаршох Анвар ўғли - Робототехника бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси
Мирахмедов Аюбхон Анвар ўғли - Робототехника бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси
Пардаев Умарбек Шерзод ўғли - Робототехника бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси
Содиқов Шукрулло Шерали ўғли - Робототехника бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси
Тешабаев Махкамбек - Робототехника бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси
Тешабаева Сафина - Робототехника бўйича Ўзбекистон терма жамоаси менежери
Тожиқўзиев Жасурбек Рустамжон ўғли - Робототехника бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси
Урманов Баходир Дониёрович - Робототехника бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси
Урманов Хондамир Дониёрович - Робототехника бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси
Юсупхўжаев Ҳасанхон Алишер ўғли - Робототехника бўйича Ўзбекистон терма жамоаси менежери
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.Мирзиёев


