icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари телефон орқали мулоқот қилдилар

12.10.2026

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12 октябрь куни Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди.

Президентимиз Гурбангули Бердимуҳамедовни Туркманистон томонидан Авазада бўлиб ўтган Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг Маслаҳат учрашуви, МДҲ саммити ва Каспий экологик форумига самарали раислик қилингани ҳамда уларни муваффақиятли ўтказилгани билан самимий табриклади.

Туркманистоннинг минтақавий мулоқот ва кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантиришдаги муҳим ролини яна бир бор намоён этган мазкур тадбирлар алоҳида аҳамиятга эга экани таъкидланди. Эришилган келишувлар минтақада изчил тараққиёт ва осойишталикни таъминлашга қаратилган шерикликнинг янги истиқболларини очмоқда.

Суҳбат давомида изчил ривожланиб, амалий мазмун билан бойиб бораётган Ўзбекистон – Туркманистон стратегик шериклигининг барқарор ижобий суръати мамнуният билан қайд этилди.

Томонлар ўзаро савдо ҳажмини янада ошириш, саноат кооперациясини кенгайтириш, энергетика, транспорт ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида лойиҳаларни амалга ошириш, транспорт-логистика соҳасидаги ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш ҳамда маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштириш муҳимлигини таъкидладилар.

Авазада Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида Олий даражадаги стратегик шериклик кенгашини ташкил этиш тўғрисида тарихий шартнома имзоланганига алоҳида эътибор қаратилди.

Ушбу механизмни ишга тушириш икки томонлама кун тартибининг устувор йўналишлари бўйича саъй-ҳаракатларни тизимли мувофиқлаштиришга хизмат қилади.

Етакчилар олий даражадаги бўлажак тадбирлар режасини ҳам муҳокама қилдилар.

Якунда кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик ришталари, муштарак тарих ва маданий анъаналарга асосланган Ўзбекистон – Туркманистон ҳамкорлигини изчил ривожлантириш ҳамда Марказий Осиёда тинчлик, осойишталик ва барқарор тараққиётни янада мустаҳкамлашга ўзаро интилиш қатъий экани таъкидланди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2026 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • «Ўзбекистон — 2030» стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo