icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Аграр соҳада субсидия ажратиш ва суғурталаш тизимлари такомиллаштирилади

25.09.2026

Президент Шавкат Мирзиёев аграр соҳада субсидияларни ажратиш ва суғурталаш тизимларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди.

Сўнгги йилларда қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш кўлами кенгайиб, субсидияларни ажратиш жараёнлари босқичма-босқич рақамлаштирилмоқда. Жорий йилда соҳадаги субсидиялар сони 29 та йўналиш ва 91 та турга етказилиб, бу мақсадларга 2,7 триллион сўм маблағ кўзда тутилган. Қатор йўналишларда аризалар проактив шакллантирилиб, тўлов муддатлари сезиларли қисқартирилди.

Тақдимотда энди субсидияларни шунчаки харажатни қоплашга эмас, балки аниқ натижага боғлаш зарурлиги таъкидланди. Келгуси йилдан “маблағ ажратиш” моделидан “натижавий субсидия” моделига босқичма-босқич ўтиш таклиф қилинди.

Янги тизимда ҳосилдорлик, сув ҳамда энергия тежамкорлиги, сарфланган ресурслар эвазига олинган маҳсулот ҳажми асосий мезон бўлади. Барча маълумотлар тегишли давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимларидан инсон омилисиз олинади. Ҳар бир субсидия олувчининг электрон паспорти шакллантирилиб, натижалар онлайн кузатиб борилади.

Дастлаб ушбу механизм сув тежовчи технологияларни жорий этиш йўналишида синовдан ўтказилади. Субсидия ажратилгандан кейин икки-уч йил давомида сув сарфи, ҳосилдорлик ва сув унумдорлиги баҳоланади. Белгиланган кўрсаткичлар бажарилмаса, субсидия маблағини қайтариш механизми қўлланилади. Бу давлат маблағларининг манзилли ва самарали сарфланишини таъминлайди.

Тақдимотда қишлоқ хўжалиги суғуртаси тизимини такомиллаштириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Бугунги кунда “Agrosafe” ахборот тизими орқали электрон ариза беришдан тортиб, шартнома ва полисни расмийлаштириш, мониторинг, экспертиза ҳамда товон пулини тўлашгача бўлган жараёнлар рақамлаштирилган.

Суғурта қамровини кенгайтириб, боғ ва узумзорлардаги кўчат ва дарахтлар, импорт қилинган чорва ҳамда тасодифий ҳодисалар билан боғлиқ хавфларни ҳам суғурталаш режалаштирилган. Шунингдек, чорвачилик, полизчилик, картошка ва пиёз етиштириш учун янги суғурта маҳсулотлари жорий этилади.

2027 йилда 45 мингта қишлоқ хўжалиги корхонасини суғурта билан қамраб олиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг суғурта қамровини 60 фоизга етказиш, 500 нафар мустақил эксперт тайёрлаш ҳамда суғурта хизматларини тўлиқ рақамлаштириш мақсад қилинган.

Янги ёндашувда зарар оқибатларини қоплаш билан бирга хавфларнинг олдини олишга ҳам устувор аҳамият берилади. Суғурта мукофотининг 3-5 фоизини махсус жамғармада шакллантириб, чорвачиликда вакцинация, профилактика ва ветеринария хизматларига, пахта ва ғаллачиликда биологик ҳимоя тадбирларига, боғдорчилик ва узумчиликда эса табиий офатлардан ҳимоя воситаларини ўрнатишга йўналтириш таклиф қилинди.

Давлатимиз раҳбари субсидия ва суғурта тизимлари, энг аввало, фермер учун содда ва қулай бўлиши, давлат маблағлари аниқ натижага хизмат қилиши зарурлигини таъкидлади. Жараёнларда инсон омилини қисқартириш, шаффофликни таъминлаш, суғурта ҳодисаларини адолатли баҳолаш ва товон пулларини тезкор тўлаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Мутасаддиларга билдирилган таклифларни такомиллаштириб, тегишли ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини киритиш вазифаси қўйилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2026 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • «Ўзбекистон — 2030» стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo