icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Маъмурий одил судловни янги босқичга олиб чиқиш бўйича таклифлар тақдимот қилинди

22.09.2026

Президент Шавкат Мирзиёев маъмурий одил судловни янги босқичга олиб чиқиш истиқболларига бағишланган тақдимот билан танишди.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан 2017 йил 1 июлдан маъмурий судлар фаолияти йўлга қўйилган эди. Ушбу тизим давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолияти устидан суд назоратини кучайтириш, фуқаролар ҳамда тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга хизмат қилмоқда.

Ўтган давр мобайнида маъмурий судлар томонидан 150 мингга яқин иш кўриб чиқилиб, 70 мингдан ортиқ ҳолатда давлат органларининг ноқонуний қарорлари бекор қилинган.

Шунингдек, мансабдор шахсларнинг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан юқори турувчи ёки бошқа ваколатли органларга 27 мингга яқин хусусий ажрим чиқарилган.

Бу натижалар маъмурий судлар фаолияти “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак” деган устувор тамойил асосида шаклланганини кўрсатади. Ушбу тизим давлат органлари фаолиятида қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқаролар ва тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқларини самарали тиклашда муҳим ўрин тутмоқда.

Тақдимотда соҳани ривожлантиришнинг навбатдаги босқичида илғор хорижий тажриба ва замонавий талаблар асосида 15 га яқин янги ҳуқуқий институтни жорий этиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Янги ёндашувлар, энг аввало, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини амалда тиклаш, давлат органлари фаолияти устидан суд назоратини кучайтириш ҳамда маъмурий судларнинг ваколатларини кенгайтиришга қаратилган.

Ҳозирги тартибга кўра, фуқаролар ва тадбиркорлар ўзларининг бузилган ҳуқуқларини тиклаш учун маъмурий судларга фақат битта шаклда мурожаат қилиш имконига эга. Таклиф этилаётган ислоҳотлар натижасида эса фуқароларга ҳуқуқи бузилишидан олдин унинг ҳимоясини проактив тарзда таъминлаш учун шароит яратилади. Бунда судга мурожаат қилишнинг тўрт турдаги даъво шакли жорий этиш назарда тутилмоқда.

Шу билан бирга, судга мурожаат қилиш учун белгиланган амалдаги олти ойлик муддат қайта кўриб чиқилади. Фуқароларга давлат органи томонидан қонунбузилиш ҳолати содир этилганлигини тан олиш юзасидан судга муддатсиз мурожаат қилиш имкониятини яратиш таклиф этилди.

Амалда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжати билан фуқаронинг ҳуқуқи бузилган тақдирда бундай ҳужжат устидан маъмурий судга шикоят қилиш имконияти мавжуд эмас.

Эндиликда фуқароларга маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари устидан бевосита судга шикоят қилиш ҳуқуқини бериш таклиф этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 20-моддасига мувофиқ, давлат органлари томонидан шахсга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак.

Шундан келиб чиқиб, маъмурий судларнинг ваколатларини кенгайтириш, уларга фуқаролар ва тадбиркорларга таъсир чораларини қўллашда давлат органлари дискрецион ваколатлардан қонуний ва асосли фойдаланганини текшириш вазифасини юклаш назарда тутилмоқда.

Суд қарорларининг сўзсиз ижросини таъминлашга қаратилган таъсирчан чоралар ҳам назарда тутилмоқда. Унга кўра, давлат органининг мансабдор шахсига суд қарорини ижро этмагани учун жарима қўлланилганидан кейин ҳам қарор такроран ижро этилмаса, суд қонуний чора кўриш учун прокурорга хабар беради.

Президентимиз таклиф этилаётган ҳуқуқий институтлар инсон ҳуқуқлари қўпол бузилган ҳолларда уларни суд орқали самарали тиклаш, Конституцияда белгиланган мутаносиблик принципининг амалда тўлақонли ишлашини таъминлаш, давлат идоралари масъулиятини ошириш ҳамда суд қарорларининг муқаррар ижросига хизмат қилиши кераклигини таъкидлаб, билдирилган ташаббусларни қўллаб-қувватлади.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2026 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • «Ўзбекистон — 2030» стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo