icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон ва Сербия Президентлари қўшма бизнес форумида иштирок этдилар

08.09.2026

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич қўшма бизнес форумида иштирок этдилар.

Тадбирда икки мамлакатнинг 200 нафардан зиёд расмий ва ишбилармон доира вакиллари, етакчи саноат ва савдо корхоналари раҳбарлари, хусусан, Сербиянинг “Galenika”, “AbelaPharm”, “Gosa FOM”, “YUMCO”, “Luss Textile” каби компаниялари қатнашди.

Давлатимиз раҳбари ўз нутқида самарали ўтган олий даражадаги музокаралар икки томонлама алоқаларда янги саҳифа очганини таъкидлади. Ўзбекистон ва Сербия ўртасида стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилгани асосий натижа бўлди.

Ўзаро етказиб бериладиган маҳсулотлар турини кенгайтириш ва божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш ҳисобига ўзаро савдо ҳажмини бир неча баробар ошириш бўйича марра белгиланган. Саноат кооперациясини ривожлантириш мақсадида 2026-2028 йилларга мўлжалланган қўшма ҳаракатлар режаси қабул қилинди.

Ўзбекистон Президенти иқтисодий шерикликни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини кўрсатиб ўтди. Тўқимачилик ва электротехника маҳсулотлари, автомобиль ва саноат бутловчи қисмларини биргаликда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, фармацевтика препаратларини маҳаллийлаштириш, мева-сабзавот маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, дастурий таъминот ва сунъий интеллект соҳаларида лойиҳаларни амалга ошириш шулар жумласидан.

Мамлакатимиз етакчиси Сербия бизнеси учун юртимизда қулай инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яратишга ҳамда ҳар бир қўшма лойиҳани амалга оширишда амалий кўмак кўрсатишга тайёрлигини билдирди.

Якунда қатор икки томонлама иқтисодий битимлар ва савдо шартномалари имзоланди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2026 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • «Ўзбекистон — 2030» стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo