Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Дамодардас Модини Ўзбекистон Республикасининг “Олий Даражали Дўстлик” ордени билан мукофотлаш тўғрисида
30.08.2026
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ФармониЎзбекистон Республикаси ва Ҳиндистон Республикаси ўртасидаги тарихий дўстлик, кенг қамровли стратегик шерикликни мустаҳкамлашга қўшган улкан шахсий ҳиссаси, кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини чуқурлаштириш ва янги босқичга олиб чиқиш, сиёсий, савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни ривожлантириш, шунингдек, икки мамлакат халқларининг маданий-гуманитар алмашувларини фаоллаштириш борасидаги алоҳида хизматлари учун Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Дамодардас Моди Ўзбекистон Республикасининг “Олий Даражали Дўстлик” ордени билан мукофотлансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.Мирзиёев


