Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентларининг мулоқоти Бухорода давом этади
24.08.2026
Мамлакатимизда давлат ташрифи билан бўлиб турган Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев рафиқаси билан бирга Бухоро шаҳрига келди.
Бухоро халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва рафиқаси кутиб олди.
Тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди, миллий қўшиқ ва рақслар ижро этилди.
Бугун етакчилар қадимий Бухоронинг тарихий обидаларини зиёрат қиладилар. Саноат корхоналарининг фаолияти билан ҳам танишиш режалаштирилган.


