Ўзбекистон Президенти Қирғизистонга жўнаб кетди
30.07.2026
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан 30 июль куни давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.
Аввал хабар қилинганидек, Чўлпонота шаҳрида олий даражада икки томонлама музокаралар бўлиб ўтади.
Шунингдек, Президентимиз Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг норасмий Маслаҳат учрашуви тадбирларида иштирок этади.


