icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди

24.07.2026

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти Шайх Мансур Ол Наҳаён билан телефон мулоқоти бўлиб ўтди.

Суҳбат аввалида Шайх Мансур Ол Наҳаён давлатимиз раҳбарини таваллуд айёми билан самимий муборакбод этиб, унга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт-саодат ҳамда масъулиятли давлатчилик фаолиятида улкан ютуқлар тилади.

Ўзбекистон билан БАА ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Ўтган йил январь ойида БААга олий даражадаги ташриф чоғида эришилган келишувлар самарали амалга оширилаётгани мамнуният билан қайд этилди.

Йил бошидан буён савдо айланмаси жадал ўсмоқда, лойиҳаларнинг умумий портфели 20 миллиард доллардан ошди, 400 дан зиёд қўшма корхоналар фаолият юритмоқда. Август ойидан “Etihad Airways” компанияси Абу-Даби – Тошкент йўналишида кунлик авиақатновларни йўлга қўяди.

Яқин мулоқотни давом эттириш, йирик лойиҳаларни жадаллаштириш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

Минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2026 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • «Ўзбекистон — 2030» стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo