icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Президентимиз махсус турдаги автомобиллар ва механизмлар ишлаб чиқарувчи корхонада бўлди

22.07.2026

Президент Шавкат Мирзиёев Нурафшон шаҳридаги “Нурафшон махсус техника” корхонасига ташриф буюрди.

Мамлакатимизда автомобилсозлик ва машинасозлик тармоқларини замонавий талаблар асосида ислоҳ қилиш, соҳанинг рақобатбардошлиги ва самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Умумий қиймати 50 миллион АҚШ доллари бўлган лойиҳа доирасида 25,8 гектар майдонда ташкил этилган “Нурафшон махсус техника” корхонасида бугунги кунда “KRANTAS” бренди остида махсус турдаги автомобиллар, ҳарбий техника ва турли механизмлар ишлаб чиқарилмоқда, 300 нафардан ортиқ юқори малакали мутахассис доимий иш ўрни билан таъминланган.

Ишлаб чиқаришда фойдаланилаётган ускуна ва технологиялар АҚШ, Германия, Италия, Швеция, Россия, Хитой ҳамда Туркия давлатларидан келтирилган.

Ўтган даврда 2 ярим минг тоннага яқин металл конструкция, 300 дан зиёд автомобиль устқурмаси, 200 дан ортиқ шасси ва 20 дан зиёд трактор ишлаб чиқарилди. Жумладан, ўтган йилда 275 миллиард сўмлик техника ва механизмлар буюртмачиларга етказиб берилди. 

Корхона импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтиришга ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда. Шу мақсадда Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманидаги 10 гектар ер майдонида янги завод қуриш режалаштирилган. Бу эса йилига 15-18 миллион АҚШ долларлик маҳсулотларни маҳаллийлаштириш имконини беради.

Давлатимиз раҳбари мажмуадаги ишлаб чиқариш жараёнлари, маҳсулотлар ва замонавий технологик ечимларни кўздан кечирди. Соҳа мутасаддилари ва муҳандислар билан мулоқотда маҳаллийлаштиришни кенгайтириш, саноат кооперациясини ривожлантириш, юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2026 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • «Ўзбекистон — 2030» стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo