icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги давлат мукофотларини бериш тўғрисида

23.08.2017

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 августдаги ПФ-5162-сон фармони

1. Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофотларини таъсис этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 июлда қабул қилинган ПФ-3781-сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат мукофотлари кенгашининг 2017 йилги Давлат мукофотлари бўйича таклифига биноан мамлакатимиз илм-фани, адабиёти ва санъатини ривожлантиришга қўшган салмоқли ҳиссаси, жамиятимизнинг ижтимоий-иқтисодий, илмий-техник ва маънавий-маърифий ҳаётида алоҳида эътиборга сазовор бўлган, халқаро миқёсда эътироф этилган фундаментал тадқиқотлари, замон талабларига жавоб берадиган юксак, мазмунан долзарб ижодий ишлари учун

Биринчи даражали давлат мукофотлари қуйидагиларга берилсин:

фан ва техника соҳасида (фан ва техника соҳасида кўзда тутилган 1 та биринчи даражали Давлат мукофоти ўрнига 2017 йил учун истисно тариқасида 2 та биринчи даражали мукофот берилиши белгилансин):

Аюпов Шавкат Абдуллаевич, Кудайбергенов Каримберген Кадирбергенович, Омиров Бахром Абдазович, Розиқов Ўткир Абдуллоевичга - “Ноассоциатив алгебралар, дифференциаллаш ва ночизиқли динамик системалар назарияларини ривожлантириш” фундаментал тадқиқоти учун;

- Иноятова Флора Ильясовна, Ахмедова Дилором Ильхамовна, Амонов Шавкат Эргашевичга - “Оғир эшитиш заифлиги ва карлиги бўлган болаларнинг реабилитацияси” амалий тадқиқоти учун;

адабиёт соҳаси бўйича:

- Қодиров Пиримқулга (марҳум) - “Амир Темур сиймоси” ва “Тил ва эл” асарлари учун;

санъат ва меъморчилик сохаси бўйича:

- Матякубов Отаназарга - ўзбек классик мусиқасининг тарихи, назарий асослари ва замонавий жараёнларга таъсири ҳақидаги тадқиқотлар туркуми. “Мақомот”, “Бухоро Шашмақомига яна бир назар”, “Хоразм нота ёзувининг тарихи ва тамойиллари”, “Ўзбек классик мусиқаси асарлари” (икки томли, ўзбек ва рус тилларида) каби мусиқашуносликка оид асарлар мажмуаси учун;

Иккинчи даражали давлат мукофотлари куйидагиларга берилсин:

фан ва техника соҳасида:

Тилляшайхов Мирзагалеб Нигматович, Парпиева Наргиза Нусратовна, Белоцерковец Вера Георгиевнага - “Ўзбекистон Республикасида аҳолига кўрсатиладиган силга қарши хизматни такомиллаштиришнинг фундаментал асосини яратиш” амалий тадқиқоти учун;

адабиёт соҳаси бўйича:

Саидов Сирожиддин Салоҳович (Сирожиддин Саййид)га - “Очил, эй гул, ки бўстон вақти бўлди” китоби учун;

санъат ва меъморчилик соҳаси бўйича:

- Шаякубов Шахалил Каримовичга - “Замонавий Ўзбекистон миниатюраси” (ўзбек, рус ва инглиз тилларида) китоб-альбоми учун.

 

Ўзбекистон Республикаси
         Президенти                                                                                     Ш.Мирзиёев

 

 

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2025 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo