Қатарга ташриф якунланди
14.07.2026
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қатарнинг собиқ Амири Шайх Ҳамад бин Халифа Ол Сонийнинг вафоти муносабати билан таъзия маросимида иштирок этди.
Давлатимиз раҳбари Доҳа шаҳрида Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан учрашди.
Ташриф якунлангач, Президентимиз Доҳадан Тошкентга жўнаб кетди.


