icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Давлатимиз раҳбари Бекободдаги Дўстлик маҳалласида бўлди

13.07.2026

Президент Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳрига ташрифи давомида “Хос ёз” канали бўйи ва Дўстлик маҳалласида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари билан танишди.

Бир пайтлар эътибордан четда қолган, қаровсиз ва тартибсиз бўлган “Хос ёз” каналининг бўйи бугун шаҳарнинг энг гўзал гўшасига айланди. Эндиликда маҳаллалар яқинида барча қулайликларга эга замонавий экологик макон пайдо бўлди.

Ҳудудни комплекс ривожлантириш бўйича мастер-режа доирасида 3 километр узунликда махсус пиёдалар йўлаги ва 5,4 километрлик мустаҳкам тўсиқлар қурилди, 2 та кўприк қад ростлади. Шунингдек, лойиҳа натижасида соҳил бўйида 27 та янги савдо ва замонавий хизмат кўрсатиш объекти ташкил этилиб, 167 та янги доимий иш ўрни яратилди.

Давлатимиз раҳбари бу ерда спорт билан шуғулланаётган ёшлар билан суҳбатлашди.

Дўстлик маҳалласи ҳудуди ҳозир 28 гектарни ташкил этади. Бу ерда 33 та кўп қаватли уй, хусусий мактабгача таълим ташкилоти, футбол майдони, 16 та спорт ва болалар майдончаси ҳамда кутубхона мавжуд.

Жорий йилда тадбиркорлар томонидан 1,1 миллиард сўм инвестиция киритилиб, 10 та хизмат кўрсатиш объекти ва 1 та умумий овқатланиш шохобчаси ташкил этилди. Натижада 25 та янги иш ўрни яратилди. Шунингдек, ташаббускорлар маблағлари ҳисобидан “Ватанпарвар боғи” ҳам барпо қилинди. Унда ҳарбий техника намуналари ўрнатилиб, хизмат кўрсатиш объектлари қурилди.

“Ташаббусли бюджет” маблағлари ҳисобидан маҳалла ҳудудида Бекобод шаҳри музейи ташкил этилди. Маҳаллада нуронийлар ва меҳнат фахрийларининг дам олиши, учрашувлар, давра суҳбатлари ҳамда маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш учун ёғоч конструкцияли ёзги шийпон қад ростлади.

Давлатимиз раҳбари маҳалладаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечириб, аҳоли учун яратилган шароитлар билан танишди. Маҳалла фаоллари ва меҳнат фахрийлари билан самимий мулоқот қилди.

– Барча амалга ошираётган ишларимиз, барпо этилаётган объектларимиз ва лойиҳаларимиз, аввало, аҳолига хизмат қилиши, инсонлар ҳаётини яхшилаши керак. Одамлар ўз маҳалласида, шаҳрида кечаётган ўзгаришларни ҳис қилиши, уларнинг самарасини кундалик ҳаётида кўриши керак.

Ҳар сафар ҳудудларга келганимизда инсонлар Янги Ўзбекистон ислоҳотларининг нафасини, унинг янгиланиш ва тараққиёт шабодасини ҳис этиши зарур. Бекобод шаҳри ҳам ўзининг меҳнаткаш ва фидойи аҳолиси, иқтидорли ёшлари, ҳаёт тажрибасига эга нуронийлари билан янада обод ва тараққий этган масканга айланиши керак.

Биз ёшларимизнинг орзу интилишлари, нуронийларимизнинг эзгу ният ва мақсадлари рўёбга чиқиши учун барча имкониятларни сафарбар этамиз, – деди Президентимиз.

Шунинг билан Президентимизнинг Бекободга сафари якунига етиб, давлатимиз раҳбари Тошкентга қайтиб келди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2026 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • «Ўзбекистон — 2030» стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo