10.07.2026
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ФармониЯнги Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада олиб борилаётган туб ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш, мусулмон дунёси мутафаккирлари ва уламоларининг жаҳон тамаддуни ривожига қўшган бебаҳо ҳиссасини чуқур тадқиқ этиш, муқаддас ислом динининг тинчлик, инсонпарварлик, илм-маърифатга интилиш ғояларини турли миллатлар ва элатлар орасида кенг тарғиб қилиш йўлидаги самарали ва ибратли фаолияти, халқаро миқёсда динлараро ва цивилизациялараро мулоқотни йўлга қўйиш, хусусан, ўзбек ва озарбайжон халқлари ўртасида дўстлик ва қардошлик, маънавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, диний ва дунёвий билимларни пухта эгаллаган етук мутахассисларни тайёрлаш, ёш авлодни бағрикенглик, ўзаро ҳамжиҳатлик ҳамда умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш борасидаги улкан хизматлари учун Кавказ мусулмонлари идораси раиси, Шайхулислом Оллоҳшукур Гуммат ўғли Пошозода Ўзбекистон Республикасининг “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотлансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.Мирзиёев


