icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Нефть-газ тармоғининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги кўриб чиқилди

06.07.2026

Президент Шавкат Мирзиёев нефть-газ тармоғида навбатдаги куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларининг бориши юзасидан ахборот билан танишди.

2026-2027 йиллар куз-қиш мавсумида аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган комплекс чора-тадбирлар кўриб чиқилди. Табиий ва суюлтирилган газ етказиб бериш, магистрал ва ҳудудий газ тармоқларини таъмирлаш, ёқилғи захираларини шакллантириш ҳамда авария-тиклаш бригадаларининг шайлигини таъминлаш бўйича аниқ вазифалар қўйилди.

Табиий газ таъминоти тизимини мавсумга тайёрлаш ишларига алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, мавсумгача магистрал газ қувурларининг 53,7 километр нуқсонли қисмини алмаштириш, компрессор станцияларидаги 77 та газ ҳайдаш агрегатини мукаммал таъмирлаш режалаштирилган.

Шунингдек, 881 та маҳалладаги 220 минг хонадоннинг газ таъминотини яхшилаш ва технологик йўқотишларни қисқартириш мақсадида уч босқичли тақсимлаш тизимидан икки босқичли тизимга ўтказиш кўзда тутилган. 711,9 километр газ тармоғи ва 400 та газ тақсимлаш пункти мукаммал таъмирланади ҳамда реконструкция қилинади.

Аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини суюлтирилган газ билан таъминлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Куз-қиш мавсумида 325,7 минг тонна суюлтирилган газ етказиб бериш, шу жумладан, бориш қийин бўлган 229 та қишлоқдаги 104,7 минг истеъмолчига 8,2 минг тонна суюлтирилган газ етказиш белгиланган.

Қиш даври учун ёқилғи захираларини шакллантириш бўйича ҳам чоралар кўрилмоқда. Жумладан, декабрь-январь ойлари учун 120 минг тонна автобензин захирасини яратиш режалаштирилган. Иссиқлик электр станцияларига мавсум давомида 4 миллион 161 минг тонна кўмир етказиб бериш прогноз қилинмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” тизимидаги корхоналарда технологик барқарорликни таъминлаш мақсадида 90 та технологик қурилмада таъмирлаш ишлари амалга оширилади. Бу ишлаб чиқариш қувватларининг узлуксиз ишлаши, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларига энергия ресурсларини барқарор етказиб беришга хизмат қилади.

Тайёргарлик ишлари фақат нефть-газ тизими билан чекланмай, умумий энергетика ва коммунал соҳалар билан узвий боғлиқ ҳолда олиб бориш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Шу мақсадда республика ва ҳудудий комиссиялар фаолиятини йўлга қўйиб, мавсумга тайёргарлик ишларини мувофиқлаштириш ва доимий назорат қилиб бориш топширилди.

Мутасаддиларга белгиланган чора-тадбирлар ижросини қатъий назорат қилиш, мавсумга тайёргарлик ишларини муддатида ва сифатли якунлаш, аҳоли ҳамда ижтимоий соҳа объектларига табиий ва суюлтирилган газ, шунингдек, бошқа ёқилғи ресурсларини барқарор етказиб бериш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2026 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • «Ўзбекистон — 2030» стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo