icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
«Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида

29.06.2026

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда алоҳида фаоллик кўрсатиб, ўзининг билим ва қобилияти, интилувчанлиги, ташаббускорлиги ва самарали меҳнати билан Ватанимиз тараққиётини юксалтириш, Янги Ўзбекистоннинг халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини янада оширишга катта ҳисса қўшиб келаётган, юксак маънавиятли, мустақил фикрлайдиган, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқараш ва юқори салоҳиятга эга, халқ манфаати ва юрт истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган фидойи ва мард ўғлонларимизни муносиб рағбатлантириш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат мукофотлари ва геральдика бўйича комиссиянинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг иқтидорли йигитларини фан, таълим, тиббиёт, маданият, санъат, спорт, ишлаб чиқариш, ҳарбий хизмат соҳалари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисидаги таклифлари иловадаги рўйхатга мувофиқ маъқуллансин.

2. «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирланганларга совриндорлик дипломлари ва кўкрак нишонлари тантанали вазиятда топширилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги «Мард ўғлон» давлат мукофоти совриндорларининг ҳар бирига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида пул мукофоти берилишини таъминласин.

4. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳибларининг ибратли фаолияти, уларнинг ноёб истеъдоди ва эришган ютуқларини кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.

5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Ғ.Ғ.Мирзаев зиммасига юклансин.


Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш.Мирзиёев

***

“Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланганлар

РЎЙХАТИ

Аллашов Рахим Толибай ули - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг  ҳарбий қисм гуруҳ мутахассиси (Қорақалпоғистон Республикаси)

Алимбаев Нодирбек Турғун ўғли - Тўрткўл туманидаги “Уллубоғ” овул фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси (Қорақалпоғистон Республикаси)

Тешабоев Ойбек Абдуманноб ўғли - Андижон давлат техника институтининг докторанти (Андижон вилояти)

Хурсанов Дониёрбек Дамиржон ўғли - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий қисм гуруҳ командири (Андижон вилояти)

Раҳимов Далер Раҳмонович - 58-халқаро кимё олимпиадаси илмий қўмитаси аъзоси (Бухоро вилояти)

Мустақимов Шерали Шуҳрат ўғли - Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Фавқулодда вазиятлар маркази катта инспектори (Бухоро вилояти)

Зокиров Жахонгир Лазизбек ўғли - Бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси (Жиззах вилояти)

Абдухалиқов Жавохир Алибой ўғли - Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ҳарбий қисм отряд мутахассиси (Жиззах вилояти)

Худойқулов Жавоҳир Турсунпўлат ўғли - Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиси (Қашқадарё вилояти)

Юлдошев Дилшодбек Улуғбек ўғли - Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг гуруҳ катта мутахассиси (Қашқадарё вилояти)

Истамов Ҳаёт Йўлчиевич - Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети катта ўқитувчиси (Навоий вилояти)

Салимжонов Хазрат Акрамжон ўғли - “Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамиятининг Навоий машинасозлик заводи муҳандис-технологи (Навоий вилояти)

Астаналиев Элмурод Турсунали ўғли - Тошкент давлат транспорт университети мустақил изланувчиси (Наманган вилояти)

Каримов Умиджон Жавлон ўғли - Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг бўлим катта тезкор вакили (Наманган вилояти)

Элбеков Шоҳзодбек Элбек ўғли - Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ҳарбий қисм отряд командири (Самарқанд вилояти)

Худойбердиев Дилшоджон Райимберди ўғли - Самарқанд вилояти сув спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабининг академик эшкак эшиш бўлими спортчиси (Самарқанд вилояти)

Холматов Отабек Шухрат ўғли - Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармасининг отряд катта мутахассиси (Сирдарё вилояти)

Мусурмонқулов Бектош Қодирберди ўғли - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг  ҳарбий қисм гуруҳ мутахассиси (Сирдарё вилояти)

Қосимхожиев Нажмиддин Абдужаббор ўғли - Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети 4-босқич талабаси (Сурхондарё вилояти)

Норалиев Сарвар Нурислом ўғли - Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий қисм батарея командири (Сурхондарё вилояти)

Халмаханов Айтжан Даниёр ўғли - Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази 2-босқич талабаси (Тошкент вилояти)

Ларин Евгений Алексеевич - Тошкент давлат тиббиёт университети 6-босқич талабаси (Тошкент вилояти)

Маҳаммаджонов Қудратбек Улуғбек ўғли - Фарғона давлат техника университети 2-босқич магистранти (Фарғона вилояти)

Мухаммадхонов Шухратжон Музафаржон ўғли - Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ҳарбий мусиқа академик лицейи командири (Фарғона вилояти)

Ражапов Артур Ихтиёр ўғли - Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, ҳайкалтарош (Хоразм вилояти)

Аминбоев Қодирберган Олимбой ўғли - Урганч давлат педагогика институти 3-босқич талабаси (Хоразм вилояти)

Бегмуратов Ҳумоюн Хусниддинович - Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси аъзоси (Тошкент шаҳри)

Ғуломов Пахлавон Фаррух ўғли - Тошкент шаҳридаги Президент мактаби 11-синф ўқувчиси (Тошкент шаҳри)

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2026 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • «Ўзбекистон — 2030» стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo