icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Андижон шаҳрининг “Туркий дунёнинг маданият пойтахти” деб эълон қилиниши доирасида ўтказилаётган халқаро тадбирлар иштирокчиларига

24.06.2026

Қадрли ватандошлар!

Ҳурматли анжуман иштирокчилари!

Аввало, сиз, азизларни Буюк ипак йўлининг чорраҳасида жойлашган, кўҳна ва бетакрор Андижон шаҳрининг 2026 йилда “Туркий дунёнинг маданият пойтахти” деб эълон қилиниши доирасида ўтказилаётган тадбирларнинг очилиши билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Бугунги маросимда иштирок этаётган халқаро ташкилотлар раҳбарлари, хорижий давлатларнинг элчилари, туркий дунёнинг атоқли маданият, адабиёт ва санъат намояндаларини қизғин қутлаб, барчангизга юксак ҳурматим ва эзгу тилакларимни билдираман.

Фурсатдан фойдаланиб, Халқаро туркий маданият ташкилоти – ТУРКСОЙ раҳбарияти ва Ташкилотга аъзо давлатларга Андижон шаҳрини “Туркий дунёнинг маданият пойтахти” деб эълон қилганликлари учун чуқур миннатдорлик билдираман.

Ҳеч шубҳасиз, Андижон шаҳрининг бундай юксак шарафга муносиб кўрилганини Ўзбекистоннинг бой тарихи, маданий-маънавий мероси, юртимизнинг туркий маданият ривожига қўшган бебаҳо ҳиссаси, мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг халқаро миқёсдаги яна бир эътирофи сифатида қабул қиламиз.

Азиз дўстлар!

Ватанимизнинг шарқий дарвозаси бўлмиш Андижон асрлар давомида маданият, адабиёт, санъат ва ҳунармандлик соҳаларидаги марказлардан бири бўлиб келган. Бу табаррук заминдан улуғ саркарда ва давлат арбоблари, беназир алломалар, шоир ва адиблар, маҳоратли санъаткорлар етишиб чиққанини бутун туркий олам доимо миннатдорлик билан эътироф этади.

Бу ҳақда гапирганда, ушбу дилбар диёрнинг фахру ифтихори бўлган Бобур Мирзонинг улкан илмий ва адабий мероси, ҳарбий санъати, мумтоз шоиримиз Абдулҳамид Чўлпоннинг озодлик ва эркинлик қадри юксак пардаларда тараннум этилган ўлмас асарларининг ўзи кўп нарсадан далолат беришини таъкидлаш зарур. Миллий рақс санъатимизнинг ёрқин намунаси бўлмиш “Андижон полкаси”, одамларимизнинг беғубор қалби ва заковатини ўзида мужассам этган аския санъати нафақат бизнинг, балки бутун санъатсевар халқларнинг умумий маданий мулкига айланган, десак, муболаға бўлмайди.

Бу каби бебаҳо қадрият ва санъат дурдоналарини асраб-авайлаш ва бойитиш, улардан ёш авлодимиз ва жаҳон маданий жамоатчилигини кенг баҳраманд этиш борасида ТУРКСОЙ билан яқин ҳамкорликни юксак қадрлаймиз. Бу борада энг сара адабий асарларни ўз ичига олган 100 жилдлик “Туркий адабиёт дурдоналари” тўплами нашр этилиб, ўқувчилар қўлига етиб боргани, мамлакатларимизда биргаликда кўплаб илмий анжуман ва конференциялар, турли маданий тадбир ва тақдимотлар ўтказилаётгани, шу йилнинг апрель ойида Ислом цивилизацияси марказида ТУРКСОЙ офиси очилганини алоҳида таъкидлаш лозим.

Ўзбекистонлик санъат ва маданият намояндалари бугунги кунда халқаро саҳналарда, хусусан, ТУРКСОЙ томонидан ўтказилаётган нуфузли анжуманлар, фестиваль ва танловларда муваффақиятли иштирок этиб келмоқда. Хусусан, жорий йилнинг февраль ойида болалар рақс ва созандалик жамоаларимиз халқаро фестивалда Гран-прини қўлга киритгани барчамизни мамнун қилди.

Буларнинг барчаси халқларимизнинг теран илдизга эга қардошлик ришталари бугун ҳам тобора мустаҳкамланиб бораётганини яққол намоён этади.

Қадрли анжуман иштирокчилари!

“Андижон – Туркий дунёнинг маданият пойтахти” лойиҳаси доирасида бир йил давомида мамлакатимиз ва қардош юртларда ўтказиладиган фестиваль ва илмий анжуманлар, бадиий кеча ва ижодий учрашувлар маданий ҳаётимизда чуқур из қолдирадиган, дўстлик ва ҳамжиҳатлик ришталарини янада мустаҳкамлайдиган, ёш авлод учун кенг имкониятлар очадиган унутилмас воқеа бўлиб қолади деб ишонаман.

Сизларни яна бир бор чин дилдан табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, келгуси фаолиятингизга улкан зафарлар тилайман.

Ўзбекистон дурдонаси, олтин водий гавҳари – сўлим ва файзли Андижон шаҳрига хуш келибсиз, азизлар!

 

Шавкат Мирзиёев,

Ўзбекистон Республикаси Президенти

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2026 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • «Ўзбекистон — 2030» стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo