icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Капитал бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари белгиланди

22.06.2026

Президент Шавкат Мирзиёев капитал бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари юзасидан тақдимот билан танишди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда иқтисодиётни либераллаштириш, давлат иштирокидаги корхоналарни трансформация қилиш, хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш ва инвесторлар учун қулай муҳит яратиш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда. Бу жараёнларда капитал бозорини ривожлантириш муҳим аҳамият касб этади.

Ўтган ойда мамлакатимиз молиявий ҳаётида улкан воқеа рўй берди. Илк бор Лондон ва Тошкент фонд биржаларида Миллий инвестиция жамғармаси акциялари бирламчи оммавий жойлаштирилди. Бу иқтисодиётимизнинг хорижий сармоя учун очиқ ва ишончли майдонга айланиб бораётганини яна бир бор намоён этди.

Таъкидланганидек, халқаро инвесторлар Ўзбекистон капитал бозорига қизиқишини оширмоқда. Айниқса, Осиё тараққиёт банки, Халқаро молия корпорацияси, Европа тикланиш ва тараққиёт банки каби нуфузли халқаро молиявий институтлар ўз облигацияларини миллий валютада маҳаллий фонд бозорида чиқаришга қизиқиш билдирмоқда.

Бунинг учун замонавий инфратузилма, халқаро стандартларга мос ҳуқуқий режим, солиқ имтиёзлари, энг муҳими, бизнес юритишнинг ишончли ва шаффоф муҳитини шакллантириш зарурлиги қайд этилди.

Шу боис, халқаро молия ташкилотлари билан биргаликда янги таҳрирдаги “Капитал бозори тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. 16 та боб ва 123 та моддадан иборат ушбу ҳужжат капитал бозорини замонавий бозор нормалари асосида тартибга солиш, инвесторлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш, бозор инфратузилмасини мустаҳкамлаш ва янги молиявий воситаларни жорий этишга қаратилган.

Қонун лойиҳасида халқаро амалиётда кенг қўлланиладиган янги молиявий инструментларни жорий этиш назарда тутилмоқда. Хусусан, Халқаро деривативлар ва своплар ассоциацияси стандартларига мувофиқ, мамлакатимизда опцион, своп, фьючерс ва форвард каби ҳосила молиявий воситалар, шунингдек, неттинг шартномаси асосида битимлар тузиш тизими йўлга қўйилади.

Банклар томонидан гаров билан қопланган облигациялар ва ипотека кредитлари мажбуриятлари асосида махсус облигациялар чиқаришнинг ҳуқуқий асослари яратилмоқда. Бу банклар учун узоқ муддатли ресурсларни жалб қилиш, ипотека бозорини ривожлантириш ва аҳоли учун молиявий имкониятларни кенгайтиришга хизмат қилади.

Ислом молияси воситаларини жорий этишга ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Юртимизда илк бор шерикчилик, ижара, савдо ва агентлик сукуки каби ислом молияси турларини ўз ичига олган “сукук” қимматли қоғозларини чиқариш шартлари белгиланмоқда.

Тақдимотда қимматли қоғозлар бозори инфратузилмасини такомиллаштириш масалалари ҳам кўриб чиқилди. Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсининг ваколатлари кенгайтирилиб, унга дивидендларни марказлашган ҳолда тўлаш, хорижий банкларда вакиллик ҳисобварақлари очиш ҳуқуқи берилмоқда.

Шунингдек, молиявий ташкилотлар томонидан мижозларнинг қимматли қоғозларини сақлаш, ҳисобини юритиш ва улар билан боғлиқ операцияларни амалга ошириш бўйича профессионал хизматлар жорий этилади. Чет эллик номинал сақловчилар учун маҳаллий бозорга кириш тартибини соддалаштириш орқали хорижий институционал инвесторларни жалб қилиш имкониятлари кенгаяди.

Регулятор ваколатларини халқаро талаблар ва стандартларга мувофиқлаштириш ҳам назарда тутилмоқда. Бу бозор иштирокчилари фаолиятини самарали назорат қилиш, ахборот ошкоралигини таъминлаш, қонунчилик бузилиши ҳолатларига тезкор муносабат билдириш ва инвесторлар ҳуқуқини ишончли ҳимоя қилишга хизмат қилади.

Миллий корхоналар акцияларини халқаро молия бозорларига жойлаштириш ва инвесторларнинг активларини ишончли ҳимоя қилиш мақсадида 10 дан зиёд қонун ва кодексларга ўзгартиришлар киритилмоқда.

Президентимиз капитал бозори иқтисодиётга узоқ муддатли ресурсларни жалб қилиш, корхоналарни трансформация қилиш ва хусусий инвестициялар оқимини кенгайтиришда муҳим манба эканини таъкидлади.

Мутасаддиларга янги таҳрирдаги “Капитал бозори тўғрисида”ги қонун лойиҳасини халқаро ҳамкорлар билан муҳокама қилиш, бозор инфратузилмасини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш, янги молиявий воситаларни жорий этиш ва соҳа учун кадрлар тайёрлаш юзасидан топшириқлар берилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2026 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • «Ўзбекистон — 2030» стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo