Тўраев Азиз Оппоқовични «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотлаш тўғрисида
18.06.2026
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ФармониДавлат бошқаруви органларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, мамлакатимизда илм-фан, таълим, маданият ва санъат соҳаларини ривожлантириш, халқимизнинг маданий, бадиий ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, Янги Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни тарғиб этиш борасидаги катта хизматлари, юқори малакали кадрларни тайёрлаш, ёшларни қўллаб-қувватлаш, навқирон авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлидаги ибратли фаолияти, ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки ҳамда таваллудининг қутлуғ 90 йиллиги муносабати билан «Меҳр ва мурувват» жамоат фонди раиси Тўраев Азиз Оппоқович «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотлансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.Мирзиёев


