icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Мис саноатидаги йирик лойиҳаларнинг бориши кўриб чиқилди

08.06.2026

Президент Шавкат Мирзиёевга мис саноатида амалга оширилаётган йирик инвестиция лойиҳаларининг бориши ва келгусидаги режалар юзасидан ахборот берилди.

Мис саноат, энергетика, электротехника, рақамли иқтисодиёт ва “яшил” тараққиёт учун стратегик хомашёга айланмоқда. Шу боис, мамлакатимизда геология-қидирув ишларини кенгайтириш, мавжуд захираларни самарали ўзлаштириш, хомашёни чуқур қайта ишлаш ва юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жорий йил март ойида Олмалиқ кон-металлургия комбинатида 3-мис бойитиш фабрикасининг биринчи навбати ишга туширилган эди. “Ёшлик-1” конини ўзлаштириш дастури доирасида 196 гектар майдонда барпо этилаётган ушбу лойиҳанинг қиймати 2,7 миллиард долларни ташкил этади. Фабрика тўлиқ қувватга чиққанидан сўнг йилига 60 миллион тонна маъданни қайта ишлаш ва 900 минг тоннага яқин мис концентрати ишлаб чиқариш имконияти яратилади.

Бугунги тақдимотда фабриканинг кейинги навбатларини ишга тушириш, технологик жараёнларни барқарор йўлга қўйиш ва режалаштирилган қувватларга ўз вақтида чиқиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Хусусан, янчиш цехидаги шарли тегирмонлар, флотация линияларини босқичма-босқич тўлиқ қувватга чиқариш бўйича аниқ график белгиланган.

Жорий йил якунига қадар 3-мис бойитиш фабрикасида рудани қайта ишлаш ҳажмини янада ошириш, барча асосий технологик занжирларни тўлиқ ишга тушириш ва ишлаб чиқариш барқарорлигини таъминлаш вазифаси қўйилди.

3-мис бойитиш фабрикаси тўлиқ ишга тушгач, комбинатда мис концентратининг кунлик ишлаб чиқариш ҳажми 2 минг 400 тоннадан 5 минг тоннага ошиши кўзда тутилган. Замонавий технологиялар жорий қилиниши ҳисобига энергия сарфи ва таннархни камайтириш, меҳнат унумдорлигини ошириш имкони пайдо бўлади.

Тақдимотда 4-мис бойитиш фабрикаси лойиҳасини ишлаб чиқишни жадаллаштириш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Бугунги кунда лойиҳа доирасида базавий инжиниринг ҳужжатлари тайёрланмоқда, қурилиш майдонида ер ишлари ва геологик бурғилаш ишлари олиб борилмоқда.

Мазкур лойиҳада 3-фабрика тажрибасини инобатга олган ҳолда технологик ечимларни мақбуллаштириш, энергия ва сув ресурсларидан тежамкор фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шунингдек, халқаро инжиниринг компаниялари билан ҳамкорликда гравитация, флотация, концентратни қуритиш ва қолдиқларни қуюлтириш, технологик занжирларини такомиллаштириш, хорижий молия институтларидан маблағ жалб қилиш учун лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини тайёрлаш чора-тадбирлари белгиланган.

Мутасаддиларга 4-мис бойитиш фабрикаси учун зарур ер майдонларини ажратиш, қурилиш майдонида тайёргарлик ишларини давом эттириш, базавий инжиниринг ҳужжатларини белгиланган муддатда якунлаш ва лойиҳани босқичма-босқич ишга тушириш режасини аниқлаштириш бўйича топшириқлар берилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2026 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • «Ўзбекистон — 2030» стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo