icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Президентимиз истиқболли ташаббуслар тақдимоти билан танишди

22.05.2026

Президент Шавкат Мирзиёев “Келажак учун” истиқболли ташаббуслар форуми доирасида саралаб олинган лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муҳим жиҳати – аҳолининг, айниқса, ёшлар ва ташаббускор фуқароларнинг илғор ғояларини қўллаб-қувватлаш, уларни амалий лойиҳаларга айлантириш учун очиқ ва самарали механизмлар яратишдир.

Шу мақсадда Президентимизнинг 2025 йил 14 июлдаги “Ислоҳотларни амалга оширишда истиқболли ташаббусларни янада қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, “Келажак учун” истиқболли ташаббуслар форумини ўтказиш амалиёти йўлга қўйилган. Унинг асосий мақсади кенг жамоатчилик томонидан илгари сурилаётган долзарб таклифларни саралаш, қўллаб-қувватлаш ва ҳаётга татбиқ этишдан иборат.

Форум доирасида kelajakuchun.gov.uz краудплатформаси ишга туширилди. Бу орқали аҳоли ўз ташаббусларини очиқ тарзда тақдим этиши, уларни муҳокама қилиш ва эксперт баҳолашидан ўтказиш имконияти яратилди.

Жорий йилги форум учун ташкилий қўмита томонидан тадбиркорликни ривожлантириш ва бандликни таъминлаш, экология, сув таъминоти ва “яшил” энергетика қамровини кенгайтириш, рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни жорий этиш, тиббиёт ва таълим сифатини ошириш, суд-ҳуқуқ тизимини замонавий ёндашувлар асосида ривожлантириш устувор йўналишлар этиб белгиланди.

Форум эълон қилингач, аҳолидан 1 минг 300 дан ортиқ таклиф ва ташаббус келиб тушди. Дастлаб улар Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги ҳамда “Бизнесни ривожлантириш банки” томонидан кўриб чиқилиб, белгиланган устувор йўналишлар кесимида умумлаштирилди.

Шундан сўнг ташаббуслар Менторлар кенгаши аъзолари ва соҳавий экспертлар иштирокида таҳлил қилиниб, амалий аҳамияти, жорий этиш имконияти, ижтимоий-иқтисодий самараси ва кенгайтириш истиқболлари нуқтаи назаридан баҳоланди. Ушбу жараён якунлари бўйича энг долзарб лойиҳалар “ТОП-50” ва “ТОП-10” рўйхатларига саралаб олинди.

Форумнинг биринчи кунида “ТОП-10” ташаббус муаллифларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ғолибларга сертификатлар ва пул мукофотлари топширилди.

Давлатимиз раҳбарига тақдим этилган лойиҳалар орасида йўл қурилишида пластик чиқиндилардан фойдаланиш, инновацион ҳаво тозалаш ускунасини ишлаб чиқиш, чекка ҳудудларни кўчма қурилма воситасида энергия билан таъминлаш, пиёдалар йўлакчасида автоматлаштирилган огоҳлантириш тизимини жорий қилиш, миллий муҳандислик платформасини яратиш каби ташаббуслар бор.

Тақдимотда ушбу ғояларнинг ҳар бири муайян ижтимоий ёки иқтисодий муаммони ҳал этишга қаратилгани таъкидланди.

Лойиҳалар тегишли йўналишлар бўйича Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси ва бошқа масъул ташкилотларга бириктирилади.

Уларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланиб, ҳар бир ташаббуснинг ижроси тизимли равишда кузатиб борилади. “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ истиқболли лойиҳаларни молиялаштириш ва уларнинг бажарилишини доимий мониторинг қилишда иштирок этади.

Давлатимиз раҳбари ташаббусларнинг амалий натижасига алоҳида эътибор қаратиш, муаллифлар билан бирга ишлаб, ҳар бир лойиҳани ҳаётий, иқтисодий самара берадиган ва одамларга фойда келтирадиган ечимга айлантириш муҳимлигини таъкидлади.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2026 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • «Ўзбекистон — 2030» стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo