18.05.2026
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Боку шаҳрига амалий ташрифининг тадбирларга бой дастури якунига етди.
Ўзбекистон етакчиси Бутунжаҳон урбанизация форумининг 13-сессиясида иштирок этиб, шаҳарларни барқарор ривожлантириш ва шаҳарсозлик сиёсатини такомиллаштиришга қаратилган қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди.
Форум доирасида Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев, Сербия Республикаси Президенти Александр Вучич ҳамда БМТнинг Аҳоли пунктлари бўйича дастури ижрочи директори Анаклаудия Россбах билан учрашувлар бўлиб ўтди.
Ташриф тадбирлари якунлангач, давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.
Боку халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Озарбайжон маданият вазири Одил Каримли ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.


