13.05.2026
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ФармониДавлат идоралари ва жамоат ташкилотларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, ўзининг фидойилиги, фаол ва ташаббускорлиги билан юртимизда кенг кўламли ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, аҳоли фаровонлигини юксалтириш ишларига муносиб ҳисса қўшиб келаётгани, кексалар ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг манфаатларини рўёбга чиқариш, жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат муҳитини янада мустаҳкамлаш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлидаги ибратли фаолияти, ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки ҳамда таваллудининг 75 йиллиги муносабати билан «Нуроний» жамғармасининг Наманган вилояти бўлими раиси, сенатор Нажмиддинов Икромхонга «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони берилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.Мирзиёев


