icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти Австрия билан кўп қиррали шерикликни янада ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади

07.05.2026

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 май куни Австрия Республикасининг Европа ва ташқи ишлар федерал вазири Беате Майнл-Райзингер ва ички ишлар федерал вазири Герхард Карнердан иборат делегацияни қабул қилди.

Учрашув аввалида юқори мартабали меҳмонлар давлатимиз раҳбарига Австрия Федерал Президенти Александр Ван дер Белленнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Икки мамлакат ўртасидаги амалий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Турли даражалардаги мулоқотлар изчил ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Кейинги йилларда товар айирбошлаш 3 баробар ошди. Қурилиш материаллари, тоғ туризми, соғлиқни сақлаш, кимё саноати, қишлоқ хўжалиги, банк-молия ва бошқа тармоқларда кооперация лойиҳалари жадал амалга оширилмоқда.

Ҳукуматлараро комиссия самарали фаолият юритмоқда. Ушбу ташриф доирасида қўшма бизнес форуми муваффақиятли ўтказилди, меҳнат миграцияси, дипломатик хизмат ва солиққа тортиш соҳаларида муҳим битимлар имзоланди.

Маданият ва таълимда ҳам алмашинувлар кенгайиб бормоқда.

Олий даражада тизимли мулоқотни йўлга қўйиш, товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, устувор йўналишларда қўшма лойиҳаларни илгари суриш муҳимлиги таъкидланди.

Хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик ҳақида сўз юритилар экан, терроризм, одам савдоси, наркотрафик ва кибержиноятларга қарши курашиш соҳасида мунтазам ахборот алмашиш зарурлиги қайд этилди.

Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2026 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo