icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнининг бориши кўриб чиқилди

06.05.2026

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши борасида 2025 йилда амалга оширилган ишлар ва ушбу жараённи жадаллаштириш бўйича 2026 йилдаги вазифаларга бағишланган тақдимот билан танишди.

Ўтган йилда Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёни доирасида кўп ва икки томонлама музокараларда салмоқли натижаларга эришилди.

Хусусан, Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича ишчи гуруҳнинг иккита йиғилиши ўтказилди. Уларда 200 дан ортиқ саволларга жавоблар, 30 дан зиёд ташқи савдога оид ҳужжатлар ЖСТ аъзоларига тақдим этилди.

Шу билан бирга, икки томонлама музокаралар доирасида 40 дан ортиқ музокаралар раунди олиб борилди. 2025 йилнинг ўзида 11 та давлат билан музокаралар якунланиб, бундай давлатларнинг умумий сони 33 тага етди.

ЖСТ аъзолари томонидан Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига ўтиш билан боғлиқ жадал ислоҳотлар амалга оширилаётгани ижобий эътироф этилмоқда. Хусусан, ўтган йилда 68 та қонунчилик ҳужжати ЖСТ ва халқаро меъёрларига уйғунлаштирилди.

Жумладан, ЖСТ қоидаларига уйғунлаштириш доирасида интеллектуал мулкни рўйхатга олиш жараёнлари соддалаштирилиб, ушбу соҳадаги ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик чоралари кучайтирилди, экспорт чекловлари бекор қилинди ва шаффоф механизмга эга экспорт божлари жорий этилди, айрим маҳсулотлар учун минимал экспорт нархларини белгилаш амалиёти бекор қилингани таъкидланди.

Шунингдек, савдодаги техник тўсиқларни қисқартириш, санитария ва фитосанитария соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар доирасида хавф даражаси юқори бўлган маҳсулотларни мажбурий давлат рўйхатидан ўтказишнинг бюрократик тартиби ўрнига сертификатлаштириш жорий этилди, озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлиги устидан назорат Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасига ўтказилди ва 14 та озиқ-овқат техник регламенти бекор қилинди, 747 та товар позицияси бўйича мажбурий сертификатлаштириш талаблари тугатилди ва рўйхат 27 фоизга қисқартирилди.

Тақдимотда озиқ-овқат маҳсулотининг хавфсизлиги ва савдони ҳимоя қилиш чоралари тўғрисидаги янги қонунларни қабул қилиш, санитария, ветеринария ва карантин соҳасига хавфни таҳлил қилиш, кузатувчанлик ҳамда илмий асосланганлик тартиботларини жорий этиш ҳолати кўриб чиқилди.

Давлатимиз раҳбари жорий йилда Ўзбекистоннинг ЖСТга тўлақонли аъзолигини расмийлаштириш бўйича комплекс ишларни сифатли амалга ошириш бўйича кўрсатмалар берди.

Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги қонунчиликни ЖСТ қоидалари ва халқаро савдо стандартларига тўлиқ мувофиқлаштириш ишларини тизимли давом эттириш, ЖСТга аъзо бўлиш бўйича икки ва кўп томонлама музокараларни якунлаш ҳамда аъзоликни расмийлаштириш бўйича зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2026 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo