icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Фаррух Зокиров ижодини кенг тарғиб қилиш ҳамда ёш авлодга муносиб етказиш тўғрисида

15.04.2026

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Бутун умрини санъатга бахшида этиб келаётган, ўзбек миллий эстрадасини дунёга тараннум қилиб, юртимизнинг маданияти ва санъати нуфузини юксалтиришга беқиёс ҳисса қўшаётган, серқирра фаолияти халқлар ўртасида маънавий кўприк бўлиб хизмат қилаётган устоз санъаткор – Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Фаррух Зокиров ижодини кенг тарғиб қилиш ва ёш авлодга муносиб етказиш мақсадида қарор қиламан:

1. Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги 7-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабига (кейинги ўринларда – Мактаб) Фаррух Зокиров номи берилсин.

2. Фаррух Зокиров номидаги 7-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқув-тарбия жараёнини мувофиқлаштириб бориш ва ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш бўйича бадиий-педагогик кенгаш ташкил этилсин ҳамда унинг таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Қуйидагилар:

(a) Мактабда:

(i) “Ялла” номидаги болалар ансамбли фаолияти ташкил этилсин;

(ii) Ёшлар ижодий лабораторияси ҳамда “устоз-шогирд” анъаналари асосида эстрада йўналиши бўйича ижрочилик маҳорат мактаблари ташкил этилсин;

(iii) Мактаб бадиий-педагогик кенгаши қарори билан ташкил этилган маҳорат мактабининг устоз-ижодкорлари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ҳар ойда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 5 баравари миқдорида рағбатлантириб борилсин;

(б) Ёшлар ижодий лабораторияси доирасида:

(i) 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 3 нафардан болалар мусиқа ва санъат мактабининг иқтидорли ўқувчиларидан иборат гуруҳ шакллантирилиб борилсин ҳамда таътил даврида ёзги тўгаракка жалб этилиб, эстрада хонандалиги бўйича махсус бепул курсларда ўқитилсин;

(ii) 2026/2027 ўқув йилига қадар замонавий овоз ёзиш ва тасвирга олиш студияси ташкил этилсин ҳамда у саҳна жиҳоз ва либослари билан таъминлансин;

(iii) Мактаб ва ёзги тўгаракка жалб қилинган ўқувчиларнинг ижод намуналари телевидение ва халқаро онлайн платформаларда намойиш этиб борилсин;

(в) Ёшлар ижодий лабораториясини ташкил этиш, уни жиҳозлаш ва ҳудудлардан ўқувчиларни ёзги тўгаракка жалб этиш, шу жумладан, уларнинг яшаш, овқатланиш ва транспорт харажатлари тўлиқ Давлат бюджетидан қоплансин;

(г) ҳар йили Мактаб ва ёзги тўгаракнинг иқтидорли 5 нафар ўқувчилари ҳамда уларнинг ўқитувчи ва концертмейстерларининг нуфузли халқаро танловларда иштирок этиши билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджетидан қоплансин. Бунда ушбу танловлар рўйхати Маданият вазирлиги томонидан тасдиқланади;

(д) 2026–2027 йилларда тажриба-синов тариқасида халқаро нуфузли танловларда ғолиб ва совриндор бўлган Мактаб ва ёзги тўгарак ўқувчилари (жамоалари) ҳамда уларни тайёрлаган ўқитувчи (концертмейстер) қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилсин:

(I) “Гран-при” ва 1-ўрин соҳиби 30 миллион сўм, ўқитувчи (концертмейстер) 20 миллион сўм миқдорида;

(ii) 2-ўрин соҳиби 20 миллион сўм, ўқитувчи (концертмейстер) 10 миллион сўм миқдорида;

(iii) 3-ўрин соҳиби 10 миллион сўм, ўқитувчи (концертмейстер) 5 миллион сўм миқдорида;

(ж) ушбу бандда назарда тутилган халқаро нуфузли танловларнинг ғолиб ва совриндорлари ҳамда уларнинг ўқитувчи (концертмейстер)ларини рағбатлантириш тартиби Маданият вазирлиги томонидан тасдиқлансин, шунингдек, 2027 йил якунида мазкур амалиётни республика бўйича кенг жорий этиш юзасидан таклиф киритилсин;

(з) умумхалқ байрам дастурлари ва юқори даражадаги анжуманларнинг бадиий қисмида Мактаб ва ёзги тўгаракнинг иқтидорли ўқувчилари ҳамда ижодий жамоаларининг иштирок этишига шарт-шароитлар яратилиб, қўллаб-қувватлансин;

(и) Мактабда аъло баҳоларга ўқиётган ўқувчиларнинг 10 нафарини Мактаб бадиий-педагогик кенгаши қарори билан Маданият вазирлиги тизимидаги ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаби ҳамда мактаб-интернатларига имтиҳонларсиз қўшимча квота асосида қабул қилиш тартиби жорий этилсин.

4. Маданият вазирлиги:

(а) Мактабда “устоз-шогирд” ижрочилик маҳорат мактабларини ташкил этишда миллий эстрадамизнинг ёрқин намояндаларини жалб этсин ҳамда уларнинг самарали фаолият олиб бориши учун зарур шарт-шароитларни яратсин;

(б) Мактабни зарур мусиқа чолғу асбоблари, замонавий жиҳоз ва техникалар, шунингдек, мусиқа дарсликлари ва ноталар тўпламлари билан таъминласин;

(в) Фаррух Зокиров ижро дастури тўлиқ ноталаштирилиши ва уларнинг тўпламлари чоп этилиши ҳамда республика миқёсида таълим жараёнларига кенг татбиқ этилишини таъминласин;

(г) Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда Мактаб биносини капитал таъмирлаш ва ҳудудини ободонлаштириш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқсин ҳамда 2026 йил якунига қадар қурилиш-таъмирлаш ишларини якунига етказсин.

5. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги қарорда белгиланган чора-тадбирларни молиялаштириш учун Маданият вазирлигига 2026 йилда Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан 10 миллиард сўм ажратсин, 2027 йилдан бошлаб зарур маблағларни Давлат бюджети параметрларида назарда тутсин.

6. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб маданият вазири О.А. Назарбеков белгилансин.

7. Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти 

Ш. Мирзиёев

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2026 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo