icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари Баҳоуддин Нақшбанд мажмуасига ташриф буюрдилар

11.04.2026

Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакатимизга амалий ташриф билан келгач, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан биргаликда Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди.

Қадимий Бухородан 12 километр узоқликда жойлашган мажмуа минтақадаги энг муҳим зиёратгоҳлардан бири ҳисобланади. Бу ерда XIV асрнинг йирик уламоси – нақшбандия тариқатининг асосчиси Баҳоуддин Нақшбанд дафн этилган.

Ўзбек ва қозоқ халқларининг дини, маънавий қадриятлари бир. Юртимизда яшаган авлиё ва алломалар Қозоғистонда ҳам эъзозланади. Буюк аждодимиз Баҳоуддин Нақшбанд ана шундай сиймолардан биридир.

Ансамбль асрлар давомида шаклланган бўлиб, бугунги кунда унинг таркибида мақбара, Абдулазизхон томонидан зиёратчилар учун қурилган хонақоҳ, иккита масжид, шайбонийлар, аштархонийлар ва манғитлар сулолалари амирлари дафн этилган дахма, шунингдек, сўфийлик тарихига бағишланган музей ўрин олган.

Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан мажмуа янада обод қилиниб, тарихий қиёфаси тикланди. Аввало, Тоқи миёна дарвозасидан борувчи тарихий йўлак қайта таъмирланди. Тоқи миёна дарвозасининг икки ёни боққа айлантирилган. Музей ва таҳоратхона барпо этилган. Манғитлар сулоласига мансуб бўлган Бухоро оталиғи Дониёлбий қурдирган мадраса таъмирланмоқда.

Ташриф давомида Қуръон оятлари тиловат қилиниб, қардош халқларимизга тинчлик ва фаровонлик тилаб, дуо ўқилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2026 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo