icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти Саудия Арабистони Валиаҳди билан телефон орқали мулоқот қилди

29.03.2026

29 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Саудия Арабистони Подшоҳлиги Валиаҳди, Вазирлар Маҳкамаси Раиси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Суҳбат аввалида икки мамлакат етакчилари бир-бирларини ўтган Рамазон ҳайити – Ийд ал-Фитр муносабати билан яна бир бор самимий қутладилар.

Яқин Шарқ минтақасида кечаётган кескин вазият, қарама-қаршиликлар тобора авж олаётгани томонларни жиддий хавотирга солаётгани қайд этилди.

Бундай хатти-ҳаракатларнинг кенгайиб кетишига йўл қўймаслик ва уларни тўлиқ бартараф этиш нафақат бу ердаги давлатларнинг манфаатларига, балки глобал барқарорликни таъминлаш мақсадларига хизмат қилиши таъкидланди.

Давлатимиз етакчиси бундай синовли кунларда Ўзбекистон Саудия Арабистони Раҳбарияти ва биродар халқи билан бирдам ҳамда якдил эканини қайд этиб, Подшоҳликнинг вазмин ва оқилона сиёсатини ҳар томонлама қўллашини билдирди.

Ўзбекистон Президенти ҳозирда ушбу мамлакатда Умра амалларини бажараётган фуқароларимизга кўрсатилаётган амалий кўмак ва яратиб берилаётган қулай шарт-шароитлар учун Подшоҳ Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд Аъло Ҳазратлари ва Валиаҳд шаҳзодага алоҳида миннатдорлик изҳор этди.

Ўз навбатида, Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд Ўзбекистон Президенти томонидан билдирилган самимий хайрихоҳлик ва дўстона қўллаб-қувватловни юксак қадрлашини маълум қилди. Икки ва кўп томонлама муносабатларни янги босқичга кўтариш учун олий даражадаги мулоқотларни ва мувофиқлаштирилган қўшма саъй-ҳаракатларни фаоллаштиришга келишиб олинди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2026 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo