icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Нефть-газ тармоғидаги ишлар кўриб чиқилди

25.03.2026

Президент Шавкат Мирзиёевга нефть-газ тармоғида қазиб чиқариш ҳажмини барқарорлаштириш ва янги захираларни ўзлаштириш бўйича чора-тадбирлар ижроси юзасидан ҳисобот берилди.

“Ўзбекнефтгаз” тизимида табиий газ қазиб чиқариш динамикаси, мавжуд пасайиш омиллари ҳамда уларни қоплаш бўйича кўрилаётган чоралар ҳақида ахборот берилди. Жорий йилнинг биринчи чорагида янги қудуқларни ишга тушириш, мавжудларини таъмирлаш ва технологик тадбирларни амалга ошириш ҳисобига қўшимча ҳажмлар таъминлангани, йил давомида эса бу борадаги ишлар янада кенгайтирилиши режалаштирилгани қайд этилди.

Қудуқлар самарадорлигини ошириш учун замонавий технологияларни жорий қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Ҳозирда янги 2D ва 3D сейсмик тадқиқотлар учун истиқболли майдонлар аниқланмоқда.  Бурғилаш ва дала ишлари устидан халқаро стандартлар асосида назоратни кучайтириш мақсадида супервайзинг тизимини йўлга қўйиш, геологик-гидродинамик моделлаштириш ва қазиб чиқариш дастурларини янада пухта шакллантириш бўйича чоралар белгиланган.

Конларда газ қазиб олиш коэффициентини ошириш, қийин ўзлаштириладиган захираларга янги ёндашувларни татбиқ этиш, 2026-2027 йилларга мўлжалланган дастурларнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди. Бу борада халқаро компаниялар билан ҳамкорликда тегишли ишлар олиб борилаётгани қайд этилди.

Давлатимиз раҳбари тармоқда ишлаб чиқариш барқарорлигини таъминлаш, мавжуд қувватлардан самарали фойдаланиш, геология-қидирув ва бурғилаш ишларини тизимли ташкил этиш, шунингдек, хорижий ҳамкорлар билан амалий натижа берадиган шерикликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади.

Мутасаддиларга белгиланган режалар ижросини қаттиқ назоратга олиш ва ҳар бир йўналиш бўйича аниқ натижадорликни таъминлаш юзасидан топшириқлар берилди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2026 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo