Набиев Шуҳратжон Журабековични Ўзбекистон Республикасининг «Дўстлик» ордени билан мукофотлаш тўғрисида
26.03.2026
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ФармониЎзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги кенг қамровли ҳамкорлик ва яхши қўшничилик муносабатларини ривожлантириш, азалий дўстлик, стратегик шериклик ва маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш борасидаги катта хизматлари, кўп йиллик самарали ижодий фаолияти, мақом санъатини ривожлантириш ва оммалаштириш, ўзбек халқининг бой маданий ва маънавий меросини дунё ҳамжамияти ўртасида тарғиб этишдаги фаол иштироки ҳамда муштарак қадрият ва анъаналарни асраб-авайлаш ва бойитиш йўлидаги ибратли фаолияти учун Тожикистон Республикаси Сўғд вилояти «Нури ниёгон» шашмақом ансамбли раҳбари Набиев Шуҳратжон Журабекович Ўзбекистон Республикасининг «Дўстлик» ордени билан мукофотлансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.Мирзиёев


