icon
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти
  • Ўзб
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Ижтимоий тармоқлардаги
расмий саҳифалар

  • social-icons Telegram
  • social-icons Facebook
  • social-icons Instagram
  • social-icons Twitter
  • social-icons Youtube
icon

Сайт бўйича қидирув

icon
image_logo
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти
  • Президент
  • Воқеалар
  • Ҳужжатлар
  • Администрация
  • Медиатека
  • Боғланиш
  • O‘zb
  • Рус
  • Eng

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ўзбекистон Президенти ва Иордания Подшоҳи ўртасида телефон суҳбати бўлиб ўтди

04.03.2026

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 март куни Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла II ибн aл-Ҳусайн билан телефон орқали суҳбатлашди.

Мулоқот давомида сўнгги кунларда Яқин Шарқда кузатилаётган жараёнларнинг кескин тус олиши минтақавий хавфсизлик, барқарорлик ҳамда давлатлараро муносабатларга жиддий путур етказаётгани алоҳида таъкидланди.

Бутун мусулмон уммати учун муқаддас бўлган Рамазон ойида мамлакатлар суверенитети, фуқаролар тинчлиги ҳамда осойишталигига хавф туғдирадиган ҳар қандай хатти-ҳаракатларни зудлик билан тўхтатиш, низо ва муаммоларни тинч ва дипломатик йўллар билан ҳал этиш зарурлиги қайд этилди.

Мамлакатимиз етакчиси бундай синовли дамларда Иордания раҳбарияти ва халқи билан якдил ва бирдамлигини таъкидлади.

Ўз ўрнида Иордания Подшоҳи ушбу синовли кунларда чин дўстлик, самимий қўллаб-қувватлаш ва ҳамжиҳатлик сўзлари учун Президентимизга чуқур миннатдорлик изҳор этди. Яқин истиқболда Амманга бўлажак олий даражадаги тарихий ташриф юксак савияда ва сермаҳсул ўтишига қатъий ишонч билдирди.

logo-icon
Ўзбекистон РеспубликасиПрезиденти

Маълумотлардан фойдаланилганда www.president.uz га ҳавола кўрсатилиши шарт

© 2026 Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган

Президент
  • Мақом
  • Таржимаи ҳол
  • Мукофотлар
Воқеалар
  • Янгиликлар
  • Мажлислар
  • Ҳудудларга сафарлар
  • Хорижга ташрифлар
  • Хорижий делегациялар билан учрашувлар
  • Нутқлар
  • Табриклар
Ҳужжатлар
  • Фармонлар
  • Қарорлар
  • Фармойишлар
  • Тараққиёт стратегияси
  • Ташаббуслар
Администрация
  • Администрация тўғрисида
  • Раҳбарият
  • Қуйи ташкилотлар
Медиатека
  • Фотогалерея
  • Видеогалерея

Боғланиш

Диққат! Агар сиз матнда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб, маъмуриятни хабардор қилиш учун Ctrl+Enter тугмаларини босинг

Ишлаб чиқилган:uzf-logo